

“Ўйлашимча, италияликларнинг дастлабки икки учрашуви қийинчликсиз ўтди. Албатта, майдонда рақиб устидан ғалаба қозонишинг керак, аммо ҳали ҳам бу жамоанинг охиригача боришига шубҳа қиламан.
Менимча, италияликлар етарлича интенсив, кучли ва тез ўйнай олишмайди, ҳужумлари ҳам кескин эмас. Италияни мусобақа ғолиблиги учун давогар сифатида санашга ҳали эрта”, дейди Виейра.
Эслатиб ўтамиз, Роберто Манчини шогирдлари дастлабки 2 турда йирик ғалабаларга эришиб, биринчи бўлиб плей-офф босқичига йўл олди.



