

Жоржиньо Вейналдум ушбу баҳснинг 6 ва 13-дақиқаларида рақиб дарвозасини ишғол қилди. "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси бунга қадар охирги голини 22 июлда "Челси" дарвозасига йўллаган эди. Шу тариқа 30 ёшли футболчининг 20 ўйиндан иборат голсиз серияси тугади.



