

"Танлов қийин бўлди. Мен болалигимдан "Барселона"га мухлислик қилардим. Биз музокаралар олиб бордик, барчаси яхши кетаётганди, мен шунингдек ПСЖ ва бошқа клублар таклифларини ҳам кўраётгандим.
Бундан ташқари, ПСЖ биз билан "Барса"га қараганда эртароқ алоқага чиққанди. Биз баъзи масалаларни муҳокама қилгандик, аммо булар тўлиқ музокара эмасди.
"Барса" менга қизиқа бошлаганидан сўнг ПСЖ қайтди. Мен Леонардо, кейин эса Почеттино билан гаплашдим, уни "Тоттенхэм" орқали биламан. У бунгача ҳам мени ўз жамоасига таклиф қилганди.
Почеттино менга ПСЖ лойиҳаси ҳақида гапириб берди. Шундан сўнг музокаралар бошланди. Улар мен билан шартнома тузиш учун барча ишни қилишди", - деди Вейналдум.



