UZ

Сўнгги янгиликлар

12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  0 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  3 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  9 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  2 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  7 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  42 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  4 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  3 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0

Вьетнамдаги мусобақага 6 нафар ёши катта футболчи олиб кетилмоқда Янгиликлар

Вьетнамдаги мусобақага 6 нафар ёши катта футболчи олиб кетилмоқда

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Вьетнамдаги халқаро мусобақада иштирок этиши ҳақида бироз олдин хабар чиқди.

ЎФА расмий сайтида шундай ёзилган: "Бугун 1997 йилда туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Вьетнамда ташкил этилаётган халқаро мусобақага жўнаб кетмоқда.

Равшан Хайдаров бошчилигидаги олимпия терма жамоаси Индонезияда бўладиган Осиё ўйинларида иштирок этиши сабабли Вьетнамдаги мусобақага терма жамоамизни катта мураббий Суннатилла Абдурасулов олиб боради. 2020 йилда Токиода ўтказиладиган Олимпиада ўйинларининг саралаш босқичида иштирок этадиган жамоага ушбу икки терма жамоадан номзодлар танлаб олинади".


Демак, Вьетнамдаги мусобақада 1997 йилда туғилган футболчилардан иборат терма жамоамиз иштирок этади. Ушбу футболчилар орасидан 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинлари саралашида иштирок этадиганлар саралаб олиниши лозим.

Энди Вьетнамга кетаётган таркибга ва футболчиларнинг туғилган йилларига эътибор қиламиз:


Ҳамроев Дилшод - 1995
Каримов Сарвар - 1996

Ҳимоячилар:
Алижонов Илҳом - 1998
Абдуллаев Иброҳим - 1996
Исмоилов Эргаш - 1995
Ҳошимов Дониёр - 1998
Насруллаев Шерзод - 1998
Рустамов Ойбек - 1997

Ярим ҳимоячилар:
Исмоилов Аброрбек - 1998
Қодирқулов Санжар - 1997
Азимов Сардор - 1995
Нуруллоев Суҳроб - 1998
Аҳмадов Жаҳонгир - 1998
Тўхтасинов Нурилло - 1997
Икромов Фарруҳ - 1998
Абдуллаев Абдулла - 1997
Йўлдошев Иброҳим - 1999
Амонов Азизбек - 1997

Ҳужумчилар:
Холтўраев Жасур - 1997
Тўраев Акобир - 1996

Мақсад Токиодаги Олимпиада ўйинлари саралашида иштирок этувчи футболчиларни саралаб олиш экан нима учун 1995 ва 1996 йилда туғилган футболчилар ўртоқлик мақомидаги халқаро турнирга олиб кетилмоқда? Рўйхатдаги ёши катта футболчиларга ҳеч қандай ғаразлигим йўқ, кўпини жуда яқиндан танийман. Лекин бундай турдаги мусобақаларда натижа биринчи ўринга чиқмаслиги шарт. Шу боис имкон қадар 1997 ва ундан кейин туғилган футболчиларни мана шундай мусобақаларга олиб бориб уларга қўшимча тажриба ва ишонч бериш керак деб ҳисоблайман.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика