

"Вест Хэм" 26 ёшли хавбекни ижарага олишни хоҳламоқда. "Болға урарлар" бош мураббийи Дэвид Мойес ярим ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи.
Шу сабабдан клуб Росс Барклини ўз таркибида кўрмоқчи. Футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 7та ўйинда майдонга тушди.
Эслатиб ўтамиз, Баркли "Челси"га 2018 йилда "Эвертон"дан ўтган эди.



