UZ

Сўнгги янгиликлар

15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:30Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал" 0:0 (онлайн ҳисоб)  1 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  2 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  21 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  6 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3

А Серия. Шомуродов дебют ўйинини ўтказган баҳсда "Женоа" "Верона" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

А Серия. Шомуродов дебют ўйинини ўтказган баҳсда "Женоа" "Верона" билан дуранг ўйнади

Италия А Серияси 4-тур доирасидаги "Верона" - "Женоа" ўйини бўлиб ўтди.

Ҳамюртимиз асосий таркибда майдонга тушди ва 63-дақиқада ўз ўрнини Скамаччага бўшатиб берди. Шомуродов бу вақт давомида дарвоза томон зарба бермаган бўлса ҳам, ўйинда "йўқолиб қолмади" ва фаол ўйнашга ҳаракат қилди. Ўйиндаги устунлик эса "Верона" тарафида бўлди, аммо "Женоа" посбони Маттиа Перин бир неча бор ажойиб сейвлар ижро этди. Якуний ҳисоб эса 0:0.


"Верона" - "Женоа" 0:0

"Верона" (3-4-2-1): Сильвестри, Чеккерини, Ловато, Алан Эмперор (Димарко, 67), Фараони, Тамез (Сальседо, 81), Лазович, Илич, Роналду Виейра, Колли (Закканьи, 81), Фавилли (Калинич, 60). 

"Женоа" (3-5-2): Перин, Чиборра, Масьелло, Бани (Гольданига, 69), Гильоне, Бадель (Бехрами, 79), Ровелла (Эбонг, 79), Радованович, Сапата, Шомуродов (Скамакка, 63), Пандев (Парижини, 79). 

Огоҳлантиришлар: Бадель (11), Пандев (42), Тамез (53), Гильоне (54), Гольданига (85).


ИТАЛИЯ А СЕРИЯСИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ ВА ТЎПУРАРЛАР РЎЙХАТИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Верона

Серия А . 4-тур

20/10/2020, 00:45

0
:
0
Тугади

Дженоа

Стадион: 0 томошабин

Бош ҳакам: Antonio Rapuano

45'
90'
53'  Адриен Тамез
60'  Андреа Фавилли (Никола Калинич)
66'  Алан Эмпереур (Федерико Димарко)
81'  Адриен Тамез (Эдди Сальседо)
81'  Эбрима Колли (Маттиа Дзакканьи)
11'  Милан Бадель
43'  Горан Пандев
54'  Паоло Гильоне
63'  Элдор Шомуродов (Джанлука Скамакка)
69'  Маттиа Бани (Эдоардо Гольданига)
78'  Милан Бадель (Валон Бехрами)
79'  Николо Ровелла (Стив-Майк Эбоа Эбонг)
79'  Горан Пандев (Витторио Париджини)
85'  Эдоардо Гольданига


→ Элдор Шомуродов дастхати туширилган футбол тўпини ютиб олинг! 


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ

90. Ҳакам иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берди.

85. "Женоа"да яна иккита сариқ карточка: Голданига қўпол ҳаракати учун сариқ карточка олган бўлса, меҳмонлар устози Маран ҳам ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

84. "Верона" ўйинчиси стандартдан сўнг тўпни жарима майдончаси ичига ташлаб берди ва мезбонлар ўйинчиси бош билан рақиб дарвозасига зарба берди. Аммо, яна Перин ажойиб сейви билан жамоани муқаррар голдан сақлаб қолди. 

84. "Верона" айни дамга қадар рақиб дарвозаси томон 16та зарба берди, "Женоа"да эса бу кўрсаткич 6тани ташкил этмоқда.

81. "Верона" мураббийи ҳам икки ўзгартиришни амалга оширди: Заккагни - Колли, Салкедо - Тамез.

80. "Женоа"да бир йўла уч ўзгариш: Бехрами - Бадель, Эбо Эбунго - Ровелла, Парижини - Пандев. 

76. Ўйин давом этмоқда, Шомуродов майдонни тарк этганидан сўнг баҳс сокинроқ ўтаётгандек). Аммо ҳали "Женоа" ҳимояланмоқда, "Верона" эса тўпга кўпроқ эгалик қилмоқда.

71. Ҳа, ўйин анча сокинлашди, темп эса юқори эмас.

69. Ўзгаришлар давом этмоқда. Бу сафар "Женоа"да: Голданига Банини алмаштирди.

67. Мезбонлар таркибидаги навбатдаги ўзгариш: Эмперор майдонни тарк этди, унинг ўрнига эса Димарко туширилди.

66. Бурчак зарбалари бўйича кўрсаткич бутунлай "Верона" тарафида: 13-1 (!)

63. "Женоа"да ўзгариш: Шомуродов ўз ўрнини Скамаччага бўшатиб берди. Элдор ёмон ўйин ўтказмади, умид қиламизки, ҳамюртимиз кейинги ўйинлардан жамоага, умуман А Серияга янада мослашиб голлари билан мухлисларни хурсанд қилади.

60. "Верона"да ўзгариш: Калинич Фавиллини алмаштирди.

59. "Верона" ўйинни ўз қўлига олди. Мезбонлар кетма-кет "Женоа" дарвозаси томон ҳужумлар уюштиришмоқда.

57. Колли жарима майдончаси ичидан "Женоа" дарвозаси томон яхши зарба берди, аммо Перин ажойиб сейв ижро этди.

54. Бир дақиқа ўтиб "Женоа" ўйинчиси Гильоне ҳам ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди, у рақибнинг қарши ҳужумини қўполлик билан тўхтатиб қолганди.

53. Навбатдаги сариқ карточка "Верона" футболчиси Тамезга кўрсатилди.

52. Шомуродовга нисбатан майдон марказида мезбонлар футболчиси қоида бузди.

48. "Женоа" иккинчи таймни фаолроқ бошлади, Элдор ҳам ўйинга анча мослашиб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

- Жамоалар майдонга қайтишмоқда.


→ Элдор Шомуродов дастхати туширилган футбол тўпини ютиб олинг! 


БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ

45. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

42. Пандевга сариқ карточка кўрсатилди. Тажрибали ҳужумчи рақибига нисбатан жуда қўпол ўйнаган эди.

38. Ҳозирча Шомуродов ёмон кўринмаяпти. Футболчимиз айниқса иккинчи қаватдаги тўпларда фаол ўйнамоқда.

34. Периндан ажойиб сейв! У деярли бирга-бир вазиятга чиқиб борган Коллининг зарбасини бартараф этди.

33. Пандев! Шомуродовнинг фаол ҳаракатларидан сўнг тўп охир-оқибат Пандевга етиб келди ва у дарвоза томон зарба берди, бироз ноаниқ.

28. Шомуродов Ровеллага ажойиб пас берган эди, аммо унинг зарбаси ўта ноаниқ кетди.

25. Йўқ, Ровелланинг зарбаси дарвоза тўсинининг юқорисидан ўтиб кетди.

24. "Женоа" ўйинчисини жарима майдончаси яқинида қўполлик билан тўхтатишди. Меҳмонлар стандартдан ажойиб вазиятга эга бўлишди.

23. Перин оддий вазиятда хатога йўл қўйди, аммо бир амаллаб ўз хатосини тўғирлади.

22. Тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик мезбонлар тарафида: 60% - 40%

18. Шомуродов бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, аммо сон жиҳатдан кўп бўлган рақиблар бир амаллаб вазиятни бартараф этишди.

16. "Женоа" 3-5-2 схемасида ҳаракатланмоқда. Шомуродов таниқли Пандев билан тандем ҳосил қилган.

13. Илич узоқ масофадан Перин дарвозасига зарба бериб кўрди. Аммо, асли "Ювентус"га тегишли посбон тўпни осонгина эгаллаб олди.

11. "Женоа" ўйинчиси Бадель қўполлиги учун ҳакам томонидан сариқ карточка билан "сийланди".

8. Жамоалар навбати билан ҳужум уюштиришга ҳаракат қилишмоқда, аммо "Верона" бироз фаолроқ ўйнамоқда. 

5. Шомуродов қанотдан олдинга қараб юрди ва "Верона"нинг бир ўйинчисини алдаб ўтди. Аммо, Элдорнинг паси ноаниқ чиқди.

4Ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан икки жамоа ҳам кескин ҳужумларга ўтмаяпти ва жамоалар эҳтиёткорликка кўпроқ аҳамият беришмоқда.

1. "Женоа" ўйинчиси Радованович рақибга нисбатан жуда қўпол ҳаракат қилди, аммо ҳакам уни кечирди.

1. Ўйинга старт берилди. Олға Шомуродов!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.


→ Элдор Шомуродов дастхати туширилган футбол тўпини ютиб олинг! 


- Ҳайрли кеч. Тез орада Италия А Серия 4-тур доирасидаги "Верона" - "Женоа" ўйини старт олади ва унда ҳамюртимиз Элдор Шомуродов дебют қилади. Бу баҳсни сиз азиз футбол ишқибозлари билан биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +173   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика