UZ

Сўнгги янгиликлар

08:52«Арсенал»нинг яна бир футболчиси термада ўйнашдан бош тортди  0 08:25Стерлинг кечирим сўради  2 07:58«Атлетико»га қарши учрашувда қизил олган Хави нечта ўйинга четлатилиши маълум  0 07:31Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  7 00:30Киммих фаолиятини "Сити", "Ливерпуль", "Арсенал", "Реал" ёки "Барса"да давом эттирмоқчи  2 23:45Гризманн 2017 йилдан бери илк марта Франция терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  4 23:10"Ливерпуль" ҳужумчиси март ойида терма жамоасига ёрдам бера олмайди  0 22:47"Ювентус" катта товон пулидан қўрқиб, Аллегри билан хайрлашмоқчи эмас  3 22:09Ўзбекистон Суперкубогида ишлайдиган ҳакамлар номи эълон қилинди  0 21:29Португалия терма жамоаси Евро-2024да фойдаланадиган либослар намойиш этилди  2 21:16Бруну Фернандеш: "Қоидани ўзгартириш керак"  3 20:48АПЛ клубидан 4 очко олиб ташланди  8 19:52"Ливерпуль" Мусиалани сотиб олмоқчи  4 19:25Ачерби ирқчилик можароси туфайли Италия терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  2 18:59"Ювентус" Аллегри ўрнига 3 нафар номзодни кўриб чиқмоқда  5

Вернер Бергер: "Андижон" биринчи бўлимда хатоларимиздан фойдаланиши мумкин эди" Янгиликлар

Вернер Бергер: "Андижон" биринчи бўлимда хатоларимиздан фойдаланиши мумкин эди"

"Андижон" жамоасининг ўртоқлик учрашувидаги кечаги рақиби "Чиксереда" бош мураббийи Вернер Бергер ўйиндан сўнг фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида фикрларингиз қандай? 
- Бу ўйинни бир қанча қисмларга бўлган бўлардим. Биринчи таймда бизда кўплаб муаммолар бўлди. Иккинчи бўлимда эса муаммоларимиз анча бартараф этилди. Биз яхшироқ ўйин кўрсата бошладик. Бизда ҳали яна 3 ҳафта бор. Менимча, бу муддат жамоамизнинг мавсумга тўлиқ тайёргарлик кўришига етарли бўлади. Биз кураш олиб боришимиз керак. Ҳар бир позиция учун курашишга мажбурмиз. Ҳар бир учрашувда ўйинимизни кучайтиришимиз керак. Яхшиҳамки олдимизда мавсумга тайёрланиш учун яна 3 ҳафта вақт бор. Умид қиламанки, жамоа сифатида шаклланишга муваффақ бўламиз.

 - "Андижон" сафида айнан қайси футболчи ажралиб турди?

- Мураббий сифатида ҳеч қачон қайсидир якка футболчи ҳақида гапиришни ёқтирмайман. Рақиб ўйинини муҳокама қилишни тўғри деб билмайман. Лекин жамоа сифатида яхши ўйин кўрсатяпмиз, дейишим мумкин. Барибир ҳалигача кўплаб элементларда оқсаш ҳолатлари кузатиляпти. Олдиндаги ишлар бўйича позитив кайфиятдаман. Оптимистик ҳолатда фикр билдиряпман ва биз ривожланишимиз керак. Бунинг учун барча имкониятимиз бор. 

- Биринчи бўлимда жамоангизнинг ҳимоясида муаммолар бўлди...

- Албатта, биринчи таймда рақибимиз қўпол хатоларимиздан фойдаланиши мумкин эди ва бу борада устунлик қилдилар. Иккинчи бўлимда ўйинимизни қўлга олдик ва камроқ хатолар қилдик. Ўйинда яхши ва ёмон элементларни кўрдим. Биздан талаб қилинадиган нарса шуларни устида ишлашимиз керак. Яна бир нечта ўртоқлик ўйинлари орқали ушбу хатоларимизни ёпиб кетишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика