Вермален яна жароҳат олди

Aslanov Jasurbek
3 янв 2017
“Рома” ҳимоячиси Томас Вермален яна жароҳат олди.

У машғулотлар вақтида кутилмаганда шифокорлар ёрдамига муҳтожлик сезди. Тиббий текширувлардан сўнг футболчининг жароҳати даражаси аниқ бўлади.

Белгиялик футболчи жорий йилнинг ёз фаслида “Рома”га ижара асосида ўтганди. Аммо жароҳатлари боис у А серияда атига учта учрашувда майдонга тушди.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia