UZ

Сўнгги янгиликлар

14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  3 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  61 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   17 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  25 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  2 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  13

Венгерга насиб этмади ёхуд "Арсенал" мағлубиятининг 3 сабаби Янгиликлар

Венгерга насиб этмади ёхуд "Арсенал" мағлубиятининг 3 сабаби

Теглар :  Арсенал
Кеча тунда Европа лигаси финалчилари аниқланди.

Унга кўра, "Атлетико" ва "Марсель" турнир ғолиблиги учун кураш олиб боради.

Биласиз, бу мавсумдан кейин Арсен Венгер ўз постини тарк этади. Шу боисдан "Арсенал" узоқ йиллик мураббийини хурсанд қилиб жўнатишни ният қилганди. Бироқ бундай бўлмади. Хўш, нима учун "Арсенал" мағлубиятга учради?

3. "АРСЕНАЛ" ТЎП БИЛАН КЎП БЎЛДИ, БИРОҚ КРЕАТИВЛИК ЕТИШМАДИ

Қачонки бир жамоа тўпни ўзида кўп ушлаб турса, улар кўпроқ вазият яратиши керак, аслида мантиқ шундай. Тўпни ўзида ушлаб туриш - ғалаба дегани эмас. Ярим финалнинг илк учрашуви эса "Арсенал" учун сабоқ бўлиши кутилганди. Жамоа 76 фоиз вақт давомида тўп билан бўлди, якунда дуранг билан кифояланди. Сафардаги учрашувда 55 фоиз вақт давомида тўп билан ҳаракатланишди. Аммо биринчи ўйин жамоа учун дарс бўлмагани кўринди.

Баҳс давомида "Арсенал" олдида йўллар пайдо бўлганди, бироқ "канонирлар" креативликдан қочишди. Меҳмонлар кўпроқ вақтни ҳужумда ўтказган бўлса-да, вазиятлар ярата олишмади. Статистикага қарайдиган бўлсак, "Арсенал" бутун бир 90 дақиқаликда биргина аниқ зарба йўллай олганининг гувоҳи бўламиз.

Ҳатто Мхитарян ва Ўзилда ҳам ғоялар етишмади. "Арсенал"нинг тўп билан муомаласи жамоа учун фойдага хизмат қилмади.

2. МУДОФААДАГИ ХАТОЛИКЛАР

Биринчи ўйин натижасидан кейин "Арсенал"ни фалокат кутаётгани аниқ эди. Ҳимоядаги кичик муаммолар сабабли ўйин дуранг билан якунланди. Гризманн жамоасининг яратган кам сонли вазиятларидан бирини самарали якунлаганди.

"Ванда"да эса "канонирлар" бир бор зарба беришди, илк баҳсдаги каби кўплаб вазиятларга эга бўлишмади. Тўпни кўп ушлаб турган бўлишса-да, рақиб "Атлетико" кўпроқ ҳужум қилди ва "Арсенал"нинг ҳимоясидаги муаммоларни кўрсатиб берди. Шунда ҳам мадридликлар фақатгина бир гол кирита олишди.

Гризманн шериги Диего Костага пас берган вазиятда Мустафи ва Бельериннинг ўртасида "катта ёриқ" бор эди. Гризманн бундан усталик билан фойдаланди. "Ёриқ" туфайли дарвоза ишғол этилгунча Костага ҳеч ким қаршилик кўрсата олмади. Аслида Начо Монреалнинг танлаган позицияси катта хатолик бўлганди. Якунда шундай кичик ёки катта деталлар ўйин тақдирини ҳал қилди.

1. РАҚИБ ЖАРИМА МАЙДОНИДАГИ НОАНИҚЛИКЛАР


"Арсенал" рақиб жарима майдонигача етиб борса ҳам, "қути"нинг ичида кўп бора ноаниқликларга йўл қўйди. Вазиятни муваффақиятли якунлаш учун вариантлар етарлича бўлганди.

5-дақиқадаёқ шундай воқеанинг гувоҳига айландик. Ўшанда Ляказет қанотдан жарима майдончаси ичига тўп ошириб берди. Аммо тўпни дарвозага киритадиган футболчи топилмади. Орадан кўп вақт ўтмасдан Монреаль жамоадоши Чемберсдан тўпни қабул қилиб олди, бироқ у энг ёмон вариантни танлади: Ляказетга тўпни аниқ етказиб бера олмади. Айрим паллаларда франциялик футболчига рақиб ҳимоячилари имконият бермади, баъзи пайтларда эса лондонликларнинг ўзлари нотўғри қарор чиқаришди. Баҳс давомида "Арсенал" кўплаб ноаниқликларга йўл қўйди. Шу боисдан жамоа ғалабага лойиқ ўйин кўрсатмади.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика