Венгер: "Уолкотт ЖЧ-2014га бормаслиги аниқ"
17 янв 2014 00:41
Янгиликлар
Венгер: "Уолкотт ЖЧ-2014га бормаслиги аниқ"
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер клуб ҳужумчиси Тео Уолкотт тиззасини операция қилдирганини айтиб ўтди.
"Операция муваффақиятли бўлиб ўтди. Тиззасида оғир жароҳат бор, шу боис тикланишга вақт керак. У мундиалга боради деб кутишдан фойда йўқ. Бу амалга ошмаслиги аниқ. Ҳозирги асосий мақсад уни янги мавсум бошига яхши формада бўлишини таъминлашдир", - дейди Венгер.
Фикрлар