

"Инглиз клублари ўзини бўғиб қўйиши мумкин. Нега? Чунки улар катта пулга футболчи сотиб олиб, уларга ваҳимали маош тўлашмоқда. Агар ўша футболчилар ўзини кўрсата олмаса, уларни қандай сота оласиз? Уларни бирор жойга юбора олсангиз, бу футболчилар маошининг бир қисмини тўлашга тўғри келади. Айнан шу туфайли инглиз клубларининг молиявий кучи йўқ эриб кетади. "Арсенал"га келадиган бўлсак, биз трансферлар амалга оширишга тайёрмиз, аммо буни ақл билан бажарамиз" - дейди Венгер.



