Венгер "Арсенал"га Фламинини қайтармоқчи
23 авг 2013 15:05
Янгиликлар


Венгер "Арсенал"га Фламинини қайтармоқчи
29 ёшли футболчи Матье Фламини собиқ клуби "Арсенал"га қайтиши мумкин, деб хабар бермоқда The Guardian.
"Канонирлар" бош мураббийи Арсен Венгер футболчи билан шахсан кўришиб у билан музокара ўтказмоқчи. "Арсенал" Фламини билан узоқ муддатли шартнома тузмоқчи эмас. Венгер "Ньюкасл"дан Кабайни сотиб ололмагач Фламинига эътибор қаратди. Эслатиб ўтамиз, Фламини "Милан"га 2008 йил ёзида айнан "Арсенал"дан ўтганди. Айни пайтда у эркин агент саналади.

Фикрлар