UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  4 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  23 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  32 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  99 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1027 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Венгер: "Арсенал" "Манчестер Сити"ни юта олишига ишонаман" Янгиликлар

Венгер: "Арсенал" "Манчестер Сити"ни юта олишига ишонаман"

Теглар :  Арсен Венгер
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгернинг фикрича, Лондон жамоаси Англия Премьер-лигасининг 11-турида "Манчестер Сити"ни мағлуб эта олади.

"Манчестер Сити" - "Арсенал" ўйини бугун Тошкент вақти билан 19:15да бошланади.

"Биз уларни мағлуб эта олишимизга ишонаман. "Сити"га қарши сўнгги 9та учрашувнинг бор-йўғи биттасида мағлуб бўлганимизни айтишди, келинг буни давом эттирамиз.

"Сити"ни ҳар доимгидан кучли деб айтаётган мутахассисларни тинглайдиган бўлсак, бу учрашув биз учун катта имтиҳон бўлади.

Тўп уларда бўлганида рақибни ушлаб туришга ҳаракат қилишимиз керак, чунки "Сити" ҳужумда кучли. Улар урган голларнинг сонидан буни билиб олиш қийин эмас. Ҳимояда жуда эҳтиёткор бўлиш керак. Биз ҳимоядаги энг кучли жамоавий ўйинни кўрсатишимиз лозим.

Ўйин очиқ бўлиши мумкин, чунки тўп бизда бўлса ҳужум қиламиз. Бироқ етти ҳужумчи билан ҳаракат қилмаймиз" - дейди Венгер.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика