Венгер “Арсенал” Балотеллига қизиқиб қолгани ҳақидаги маълумотни рад этди

Narzulla Saydullayev
25 июн 2014, 11:52
Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер, “тўпчилар” “Милан” ҳужумчиси Марио Балотеллига қизиқиб қолгани ҳақидаги хабарни тасдиқламади.
“Буни ўйлаб топишган, бу хабарда ҳақиқат йўқ” – дейди Венгер.

Олдинроқ футболчи “Милан” клубини тарк этмоқчилиги ҳақида айтганди. Марио тўп сураётган Италия терма жамоаси кеча Уругвайдан мағлубиятга учраб мундиални тарк этди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.com