UZ

Сўнгги янгиликлар

00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  1 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  6 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  10 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  21 22:32U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея — Индонезия 2:2 (онлайн ҳисоб)   20 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  13 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  22 21:39Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  6 21:14Биласизми? Роналду кунига беш маҳал ухлайди  16 20:48U-16 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Озарбайжонни мағлуб этди  3 20:20“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди  13 20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  2 19:39"Арсенал" кўрикка МЛСдан дарвозабонни таклиф қилди  0

Велозу: "Роналду - афсона, худди баскетболдаги Майкл Жордан каби" Янгиликлар

Велозу: "Роналду - афсона, худди баскетболдаги Майкл Жордан каби"

"Верона" ярим ҳимоячиси Мигел Велозу "Ювентус" форварди Криштиану Роналду ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди.

"Роналду футбол тарихидаги энг яхши тўпурарга айланади, бунга шубҳа қилмайман. У муваффақиятга эришади. Футболда иккинчи Криштиану Роналду бўлмайди.

Мбаппе ва Холанд кучли ва ёш. Лекин, юқорига кўтарилиш қийин бўлса, юқорида узоқ вақт қолиш ундан ҳам қийин. Улар учун Криштиануда бўлгани каби стабилликни ушлаб туриш осон бўлмайди.

Роналду - худди баскетболдаги Майкл Жордан каби, у афсона. Унга "Ювентус" билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишини тилайман, гарчи мени наздимда бу йил ушбу ишни бажариш туринликлар учун қийин бўлсада.

"Порту" - мураккаб рақиб, уларда ўз ўйин услуби бор. Менимча, португалияликлар кейинги босқичга йўл олишади. 1/4 финалга ким чиқишидан қатъи назар "Бавария" асосий фаворит бўлиб қолади", - деди Велозу "Tuttosport" нашрига берган интервьюсида.


Жорий мавсум Криштиану А Сериянинг 20 ўйинида 19та гол урди ва учта голли пас берди.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика