UZ

Сўнгги янгиликлар

21:14Назорат ўйини. "Насаф" Украина клуби билан дуранг ўйнади  5 21:01Ўртоқлик учрашуви. "Локомотив" Болгария клуби билан дуранг қайд этди  1 20:43Эшитдик-да! Ифиани Ифиани ва Виктор Мбаома "Қизилқум" футболчисига айланди  6 20:30Манба: Энцо Фернандес катта эҳтимол билан "Челси"га ўтмайди. "Бенфика" 120 млн еврони биттада тўлашни талаб қилди  1 20:16"Челси" ёш футболчиси "Тоттенхэм"га ўтди  0 19:55Эриксен жароҳати сабаб уч ойга сафдан чиқди  3 19:36Канселу кетишига яқин "Ман Сити" Бен Чилуэллни нишонга олган  0 19:15"Барселона" Энтони Элангани ижарага олмоқчи  4 18:54Неймар мушаклари зўриқиши туфайли "Монпелье" билан ўйнамайди  1 18:32"Арсенал" Жоржиньо трансферига қарамай, Кайседони харид қилмоқчи  1 18:10"Ливерпуль" трансфер ойнасининг сўнгги кунида ҳеч ким билан шартнома имзоламайди. Қишда фақат Гакпо сотиб олинди  0 17:52Орифхўжа Абдухолиқов "Локомотив" машғулотларига қўшилди  3 17:33Бразилиялик вундеркинднинг сотилиш нархи 25 млн евро — "Фламенго"  0 17:10"Сурхон"нинг Туркия йиғини доирасидаги ўртоқлик учрашувлари маълум  6 16:48Расман: "Бавария" Канселуни ижарага олди  2

Вазият оғирга ўхшамоқда. Афсонавий Пеленинг саломатлиги билан нималар содир бўлмоқда? Янгиликлар

Вазият оғирга ўхшамоқда. Афсонавий Пеленинг саломатлиги билан нималар содир бўлмоқда?

Теглар :  Пеле
Шифохонада оммани тинчлантиришга ҳаракат қилишмоқда, аммо ёмон хабарлар рад этилмаяпти.


Бразилия жаҳон чемпионати пайтида нафақат Неймар ва жамоа, балки бош футбол афсонаси бўлмиш Пеленинг ҳаёти учун ҳам қайғурмоқда. Яна 82 ёшли футбол қиролининг соғлиғи ёмонлашгани ҳақида хабар янгради. Бу хабарлар олдингисидан ҳам кўпроқ қўрқув солмоқда. Бразилия билан биргаликда бутун дунё ҳаёжонда. Килиан Мбаппе "твиттер"да "Қирол учун ибодат қилинглар" деб ёзди.

30 ноябрдаёқ Пеленинг Сан-Паулудаги Альберт Эйнштейн номидаги клиникага режадан ташқари ётқизилгани маълум бўлганди. ESPN Brazil "собиқ футболчида тананинг шишиши, шу жумладан юрак етишмовчилиги ва онгнинг ёмон ишлаши ташҳиси қўйилган, шу сабаб у мустақил равишда ўзига ғамхўрлик қила олмайди" деб ёзди. Пеле бунгача кимёвий терапия ўтказди ва бу ижобий натижа бермади. Унга тананинг турли аъзолари саратони, хусусан йўғон ичакнинг шишиши ташхиси қўйилган. "Қирол" операциядан сўнг буйрак ва простата муаммоларига дуч келди.

Аммо тармоқда 2 декабрь куни Пеленинг изоҳи пайдо бўлди ва бу кўпчиликка позитивлик улашди: "Дўстлар, мен шифохонада ҳар ойлик ташрифдаман. Доим позитив хабарларни олиш ёқимли. Қатарга ва менга яхши кайфият юбораётганларнинг барчасига раҳмат. Камерунга қарши ЖЧ-2022 ўйини олдидан Бразилия терма жамоаси мухлислари Пелега соғлик тиланган катта баннер тайёрлашди.



Шунга қарамасдан, ёқимсиз хабарлар тарқалишда давом этди. Эйнштейн номидаги клиника вакиллари текширув натижаларига кўра, Пеледа нафас йўллари инфекцияси аниқлангани, у антибиотиклар билан даволанаётганини маълум қилишди. Шу сабаб билан собиқ футболчи касалхонада яна бир қанча муддат қолиши керак.

Reuters 3 декабрда Folha de Sao Paulo'га таяниб, даҳшатли хабарни чоп этди. Манбанинг хабарига кўра, кимёвий терапия керакли натижани беришни тўхтатган ва бу жараёнлар тўхтатилган. Шифокорлар юлдузли беморга фақат паллиатив ёрдам кўрсатишмоқда: улар Пелега симптомларни енгишда ёрдам беради ва оғриқни енггилаштиради, аммо касалликнинг ўзини даволамайди. Қайд этилишича, ушбу ёрдам "прогрессив ва ҳаёт учун хавфли бўлган касаллик ёки ҳолатга эга бўлган барча беморлар учун кўрсатилади".



Вазият жуда ёмонга ўхшайди. Бироқ, 3 декабрь, шанба куни Эйнштейн номидаги клиника футбол қиролининг соғлиги бўйича янги баёнот билан чиқди. Шуниси сезилдики, шифокорлар жамоатчиликни тинчлантиришга ҳаракат қилишди, аммо кимёвий терапия тўхтатилгани ҳақидаги хабарни рад этишмади: "Пеле ҳали ҳам муолажалар ўтамоқда ва унинг саломатлиги барқарор. У инфекцияни даволашга яхши муносабат қилмоқда. Сўнгги 24 соат ичида ёмонлашув кузатилмади".

Шундан сўнг тармоқларда Пеленинг мухлисларга мурожаати чиқди: "Менинг дўстларим, барчангиз хотиржам ва позитив бўлишингизни хоҳлайман. Мен кучли, умидларга тўламан ва доимгидек даволанишга риоя қиляпман. Барча олган ёрдамим учун тиббий ва ҳамширалар жамоасига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ҳақиқатдан ҳам Худога ишонаман ва сиздан келган ҳар бир севги хабари мени энергияга тўлдиради. Жаҳон чемпионатида Бразилияни кузатиб боринг! Ҳаммаси учун сизга раҳмат".



Уч карра жаҳон чемпиони бу сафарги қийин жангни ҳам ютади. Ҳудди майдонда ютганидек. Пеленинг Бразилия ЖЧ-2022ни эҳтимолий ютишини кўра олмаслик ҳақида эса одамнинг ўйлагиси ҳам келмайди.




Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +4   

Фикрлар

+1   
04 дек 20:37:51
Libertadores72
ПЕЛЕ ФУТБОЛНИ САНЪАТ ДАРАЖАСИГА ОЛИБ ЧИК,А ОЛГАН БУЮК ИНСОНЛАРДАН БИРИ.БОЛАЛИК ЙИЛЛАРИМИЗДА ФУТБОЛДА ПЕЛЕ,МАРАДОНА,ЗИКО,СОКРАТЕС,БЛОХИН,ДАСАЕВ ВА БОШК,АЛАР , БОКСДА МУХАММАД АЛИ ВА ТАЙСОН,ХОККЕЙДА КРУТОВ ,ФЕТИСОВ,МАКАРОВ,ТРЕТЬЯК,ДРОЗДЕТЦКИЙ ЛАРНИ У́ЗИМИЗГА КУМИР К,ИЛИБ ОЛИБ УЛАРГА ИШК,ИБОЗЛИК К,ИЛАРДИК.АЖОЙИБ ДАВРЛАРИДИ.АФСУС ВАК,Т ОЛИЙ ХАКАМ.У У́З ХУКМИНИ У́ТКАЗЯПТИ.
АЛЛОХ ШИФО БЕРСИН ЭДСОНАКА АРАНТИС ДУ НАСИМЕНТУ
+1   
04 дек 19:07:31
Бек 75
Улса улаверадида. Ажали келса иложи йук. Мен бунга ажабланмийман. Ажали келса уладида...
+1   
04 дек 18:45:27
Футбол.
Ҳақиқий футбол қироли қолган ҳаммаси сохта.
+1   
04 дек 15:59:42
Muhammadxon Mamatov
Тузалиб кетсин
   
04 дек 18:30:35
Зинуp
81га кирибди. Каричилик.
   
04 дек 15:56:48
Sirojiddin Ahmedov
Ёши катта одамга жч айтиб чаток килищибти
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика