UZ

Сўнгги янгиликлар

03:37Испания Кубоги. Ўта иродали "Реал" дербида "Атлетико"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  6 01:15Роналду ва "Ал Наср" Саудия Арабистони Суперкубоги учун курашдан чиқди  26 00:58"Эвертон" футболчиси "Челси"га рад жавобини берди  0 00:43"Ювентус"нинг яна бир қанча қинғир ишлари очиқланди. Клубдан яна 15 очко олиб ташланиши мумкин!  6 00:29Италия клуби бугуноқ Шомуродов ишини якунламоқчи!  13 23:53Испания Кубоги. "Реал" - "Атлетико". Асосий таркиблар маълум!  16 23:25"Хўжанд" бош мураббийи: "Жамоамизда бир неча нафар ўзбек футболчилари кўрикдан ўтишмоқда"  1 23:00⚡️ “Ал Насср” Осиёнинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси билан келишувга эришди. Трансфер ҳафта охирида эълон қилиниши кутилмоқда  21 22:53Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-20 термаси Саудия Арабистони ёшларини ишончли тарзда мағлуб қилди  6 22:47"Навбаҳор" йиғинига черногориялик футболчи бориб қўшилди  6 22:31"Пахтакор" Файзуллаевнинг голи эвазига "Младост"ни мағлуб этди  10 22:17Саудия Арабистони Суперкубоги ярим финали. "Ал Наср" - "Ал Иттиҳод". Асосий таркиблар маълум!  20 21:59Беш нафар "Ман Сити" футболчиси Гвардиоладан норози  4 21:37"Атлетико" Ферран Торреснинг вазиятини кузатиб бормоқда  1 21:17Расман: Александар Станисавлевич "Бухоро" футболчисига айланди  7

Вазият оғирга ўхшамоқда. Афсонавий Пеленинг саломатлиги билан нималар содир бўлмоқда? Янгиликлар

Вазият оғирга ўхшамоқда. Афсонавий Пеленинг саломатлиги билан нималар содир бўлмоқда?

Теглар :  Пеле
Шифохонада оммани тинчлантиришга ҳаракат қилишмоқда, аммо ёмон хабарлар рад этилмаяпти.


Бразилия жаҳон чемпионати пайтида нафақат Неймар ва жамоа, балки бош футбол афсонаси бўлмиш Пеленинг ҳаёти учун ҳам қайғурмоқда. Яна 82 ёшли футбол қиролининг соғлиғи ёмонлашгани ҳақида хабар янгради. Бу хабарлар олдингисидан ҳам кўпроқ қўрқув солмоқда. Бразилия билан биргаликда бутун дунё ҳаёжонда. Килиан Мбаппе "твиттер"да "Қирол учун ибодат қилинглар" деб ёзди.

30 ноябрдаёқ Пеленинг Сан-Паулудаги Альберт Эйнштейн номидаги клиникага режадан ташқари ётқизилгани маълум бўлганди. ESPN Brazil "собиқ футболчида тананинг шишиши, шу жумладан юрак етишмовчилиги ва онгнинг ёмон ишлаши ташҳиси қўйилган, шу сабаб у мустақил равишда ўзига ғамхўрлик қила олмайди" деб ёзди. Пеле бунгача кимёвий терапия ўтказди ва бу ижобий натижа бермади. Унга тананинг турли аъзолари саратони, хусусан йўғон ичакнинг шишиши ташхиси қўйилган. "Қирол" операциядан сўнг буйрак ва простата муаммоларига дуч келди.

Аммо тармоқда 2 декабрь куни Пеленинг изоҳи пайдо бўлди ва бу кўпчиликка позитивлик улашди: "Дўстлар, мен шифохонада ҳар ойлик ташрифдаман. Доим позитив хабарларни олиш ёқимли. Қатарга ва менга яхши кайфият юбораётганларнинг барчасига раҳмат. Камерунга қарши ЖЧ-2022 ўйини олдидан Бразилия терма жамоаси мухлислари Пелега соғлик тиланган катта баннер тайёрлашди.



Шунга қарамасдан, ёқимсиз хабарлар тарқалишда давом этди. Эйнштейн номидаги клиника вакиллари текширув натижаларига кўра, Пеледа нафас йўллари инфекцияси аниқлангани, у антибиотиклар билан даволанаётганини маълум қилишди. Шу сабаб билан собиқ футболчи касалхонада яна бир қанча муддат қолиши керак.

Reuters 3 декабрда Folha de Sao Paulo'га таяниб, даҳшатли хабарни чоп этди. Манбанинг хабарига кўра, кимёвий терапия керакли натижани беришни тўхтатган ва бу жараёнлар тўхтатилган. Шифокорлар юлдузли беморга фақат паллиатив ёрдам кўрсатишмоқда: улар Пелега симптомларни енгишда ёрдам беради ва оғриқни енггилаштиради, аммо касалликнинг ўзини даволамайди. Қайд этилишича, ушбу ёрдам "прогрессив ва ҳаёт учун хавфли бўлган касаллик ёки ҳолатга эга бўлган барча беморлар учун кўрсатилади".



Вазият жуда ёмонга ўхшайди. Бироқ, 3 декабрь, шанба куни Эйнштейн номидаги клиника футбол қиролининг соғлиги бўйича янги баёнот билан чиқди. Шуниси сезилдики, шифокорлар жамоатчиликни тинчлантиришга ҳаракат қилишди, аммо кимёвий терапия тўхтатилгани ҳақидаги хабарни рад этишмади: "Пеле ҳали ҳам муолажалар ўтамоқда ва унинг саломатлиги барқарор. У инфекцияни даволашга яхши муносабат қилмоқда. Сўнгги 24 соат ичида ёмонлашув кузатилмади".

Шундан сўнг тармоқларда Пеленинг мухлисларга мурожаати чиқди: "Менинг дўстларим, барчангиз хотиржам ва позитив бўлишингизни хоҳлайман. Мен кучли, умидларга тўламан ва доимгидек даволанишга риоя қиляпман. Барча олган ёрдамим учун тиббий ва ҳамширалар жамоасига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ҳақиқатдан ҳам Худога ишонаман ва сиздан келган ҳар бир севги хабари мени энергияга тўлдиради. Жаҳон чемпионатида Бразилияни кузатиб боринг! Ҳаммаси учун сизга раҳмат".



Уч карра жаҳон чемпиони бу сафарги қийин жангни ҳам ютади. Ҳудди майдонда ютганидек. Пеленинг Бразилия ЖЧ-2022ни эҳтимолий ютишини кўра олмаслик ҳақида эса одамнинг ўйлагиси ҳам келмайди.




Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +4   

Фикрлар

+1   
04 дек 20:37:51
Libertadores72
ПЕЛЕ ФУТБОЛНИ САНЪАТ ДАРАЖАСИГА ОЛИБ ЧИК,А ОЛГАН БУЮК ИНСОНЛАРДАН БИРИ.БОЛАЛИК ЙИЛЛАРИМИЗДА ФУТБОЛДА ПЕЛЕ,МАРАДОНА,ЗИКО,СОКРАТЕС,БЛОХИН,ДАСАЕВ ВА БОШК,АЛАР , БОКСДА МУХАММАД АЛИ ВА ТАЙСОН,ХОККЕЙДА КРУТОВ ,ФЕТИСОВ,МАКАРОВ,ТРЕТЬЯК,ДРОЗДЕТЦКИЙ ЛАРНИ У́ЗИМИЗГА КУМИР К,ИЛИБ ОЛИБ УЛАРГА ИШК,ИБОЗЛИК К,ИЛАРДИК.АЖОЙИБ ДАВРЛАРИДИ.АФСУС ВАК,Т ОЛИЙ ХАКАМ.У У́З ХУКМИНИ У́ТКАЗЯПТИ.
АЛЛОХ ШИФО БЕРСИН ЭДСОНАКА АРАНТИС ДУ НАСИМЕНТУ
+1   
04 дек 19:07:31
Бек 75
Улса улаверадида. Ажали келса иложи йук. Мен бунга ажабланмийман. Ажали келса уладида...
+1   
04 дек 18:45:27
Футбол.
Ҳақиқий футбол қироли қолган ҳаммаси сохта.
+1   
04 дек 15:59:42
Muhammadxon Mamatov
Тузалиб кетсин
   
04 дек 18:30:35
Зинуp
81га кирибди. Каричилик.
   
04 дек 15:56:48
Sirojiddin Ahmedov
Ёши катта одамга жч айтиб чаток килищибти
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика