UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  0 19:03Осиё кубоги. Вьетнамга қарши таркибимиз маълум  23 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  2 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  12 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  25 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  6 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  3 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  5 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  16

Ваут Вегхорст МЮ доимий аъзосига айланишни истамоқда Янгиликлар

Ваут Вегхорст МЮ доимий аъзосига айланишни истамоқда

Футболчи "Манчестер Юнайтед"ни ёзда уни тўлиқ сотиб олишга ҳаракат қилиши учун етарлича голлар уришга ишонмоқда.

30 ёшли футболчи яқиндагина "Бёрнли"дан ижара асосида "қизил иблислар" сафига келиб қўшилди. 

У мавсумнинг ҳолган қисмини Эрик тен Ҳаг жамоасида ўтказади. 

Вегхорст "Олд Траффорд"га келганидан буён Антони Марсьялнинг жароҳатидан фойдаланиб Премьер-лига доирасидаги "Кристал Пэлас" ва "Арсенал"га қарши ўйинларда асосий таркибда майдонга туширилди.

"Манчестер Юнайтед"да нидерландиялик футболчини жорий мавсум сўнгида ўзида олиб қолиш учун ҳеч қандай мажбурият ёки имкониятлари у билан тузилган шартномада келтирилмаган. Бироқ футболчининг ўзи ҳозирги жамоасида доимий равишда қолишни исташини билдирди. Вегхорст, шунингдек, қуйидаги фикрларни билдирди:

"Охир-оқибат ҳаммаси жуда оддий. Ҳужумчи сифатида сизни урган голларингиз билан баҳолашади. 

У (тен Ҳаг) ҳужумга ўтишни кучайтириш кераклигини айтди. 

Дақиқалардан унумли фойдаланишим керак. Фаолиятим давомида бир нарсани доим қилганман, гол урганман. Ҳозирча иккита ўйин бўлди. Агар катта имкониятларни қўлдан бой берсам, ташвишланишни бошласам бўлади, лекин ишончим комилки, мен буни уддалай оламан ва менда ҳаммаси жойида бўлади.

Бу ерда бўлиш жуда ажойиб".

"Манчестер Юнайтед" ёзда бирор бир ҳужумчи билан узоқ муддатли битим тузиш учун трансфер бозорига киради. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика