Вау! Неймар ПСЖга ўтишга розилик берса 50 миллион евро олади

Tolibjon Qosimov
20 июл 2017, 20:34
Парижликлар Неймарни сотиб олиш учун бор кучларини ташлашмоқда.

Франциянинг ПСЖ клуби Неймарга парижликлар билан мехнат шартномаси тузишга розилик берганининг ўзи учун 50 миллион евро беришга тайёр. Бу ҳақда Англиянинг "Daily Mail" нашри хабар берди. Манбанинг маълум қилишича, Неймар ва унинг агенти шу ва бошқа молиявий жиҳатлар ҳақида билади. ПСЖ бразилияликка жуда катта маош билан 5 йиллик шартнома таклиф қилаяпти.

Ҳозир форварднинг ҳуқуқи "Барселона"га тегишли. Миш-мишларга қараганда, Неймар Мессининг соясидан чиқиб, Европа топ-клубида асосий юлдуз бўлмоқчи.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Daily Mail