Васкес Қатар клубидан таклиф олди

Sherzod Nurmatov
13 сен 2020, 23:54
"Реал" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этиши мумкин.

Marca хабарига кўра, 29 ёшли футболчи Қатар клубидан катта таклиф олди. Испаниялик ўйлаб олиш учун вақт беришларини сўраган.

Лукасга Европада "Тоттенхэм" ва "Наполи" томонидан қизиқиш мавжуд.

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан агар клубга муносиб таклиф келиб тушса, Васкеснинг кетишига қарши эмас. 

Васкес ўтган мавсум Ла Лигада 18 ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. 

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›