UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  1 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими бор кучимизни ишга солиш"  4 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  8 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  22 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  1 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  4 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  9 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  13 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  6 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  8 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  20

VAR протоколидаги янгиликка ФИФА инструктори изоҳ берди Янгиликлар

VAR протоколидаги янгиликка ФИФА инструктори изоҳ берди

Марокашда ўтказилаётган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг илк баҳсида ҳакам VAR орқали чиқарган қарорини мухлисларга стадионнинг ўзидаги овоз кучайтиргичлар орқали тушунтириб берганидан хабарингиз бор.

Бу ФИФАнинг VAR протоколига киритган янгилиги билан боғлиқ. Яъни, учрашувдаги вазият VAR орқали аниқланса, бош ҳакам чиқарилган қарорни стадионнинг ўзида барчага эълон қилади.



Ушбу янгилик юзасидан ФИФАнинг ўзбекистонлик инструктори Фарҳод Абдуллаев изоҳ берди. Унга кўра, ҳакам майдонни тарк этиш (монитор орқали вазиятни кўриш учун)дан аввал:

- ТВ-монитор белгисини билдириш;

- Радиоалоқа воситасини ёқиш.

Ҳакам VAR билан бўлган суҳбат натижасини мухлисларга ўз ҳолича етказиши керак, яъни:

- ҳолатнинг қисқа баёни;

- ўйинни қандай давом эттириш;

- интизомий жазо ҳақида маълумот (ҳолат сариқ ёки қизил карточка билан боғлиқ бўлса);

- жазоланадиган футболчи (рақами)ни айтиш.

Учрашувдан олдин қандайдир иборани ёдлашнинг ҳожати йўқ, барчаси қисқа ва аниқ бўлиши керак.

"Ал Аҳли" (Миср) ва "Окленд Сити" (Янги Зеландия) жамоалари ўйинига қўшиб берилган дақиқаларда ҳакам мисрликлар фойдасига пенальти белгилади. Ҳакам видеотакрорни томоша қилгач, қоидабузарлик жарима майдони ташқарисида юз берганини аниқлади. Шундан сўнг майдонга қайтиб, ўз қарорини барчага эълон қилди. Унга кўра, пенальти бекор қилиниб, жарима майдони ташқарисидан жарима зарбаси белгиланди. Қўшимчасига "Окленд Сити" ҳимоячиси Адам Митчеллга қизил карточка кўрсатди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика