UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55Ўзбекистон кубоги. "Олимпик", "Қизилқум", "Навбаҳор"да йирик ҳисобдаги ғалаба. "Нефтчи"дан кутилмаган мағлубият  53 18:47ПСЖ "Боруссия" хавбекига қизиқмоқда  0 18:25Омар Моманидан карикатура: Карим Бензема "Реал"да бу асрда Ла Лига доирасидаги ўйинларда энг кўп ассист амалга оширган ўйинчи бўлди  2 18:16Даврон Файзиев "Бухоро" жамоаси бош мураббийлигидан кетди  12 18:01Агуэро "Барселона"га ўтиш учун шартини маълум қилди  0 17:44Эркин Бахтиёров "Пахтакор" — "Металлург" ўйинидаги ёрдамчи ҳакам ҳақида: "У Суперлиганинг 2 та тур учрашувларини бошқаришдан четлатилди"  18 17:38"Арсенал" "Лилль" хавбекини нишонга олди  0 17:16"Интер" Перишични трансферга қўйди  1 16:52Асрор Алиқулов Тошкентда даволанмоқда  5 16:37Карикатура: Мухлислар босими сабаб инглиз клублари Суперлигада чиқишди, Перес эса ҳали таслим бўлмаслигини айтди  2 16:15"Рейнжерс" ва "Селтик" АПЛда ўйнашмоқчи  8 15:52Ван дер Сар "Манчестер Юнайтед"да Вудворднинг ўрнини эгаллаши мумкин  7 15:28Olamsport: Боксчиларимизнинг бугунги жанги, Қодиров ўғлининг шубҳали ғалабасига изоҳ ва бошқа хабарлар  0 15:28Ламела "Тоттенхэм"дан кетишга тайёр  0 15:21Сўнгги дақиқалар қадри ёхуд "Машъал" - "Металлург" учрашувидан галерея  0

VAR аралашиб пенальти қўйилган, марказий ўйинга мос бўлмаган “Навбаҳор” – “Пахтакор” ўйини ҳақида Янгиликлар

VAR аралашиб пенальти қўйилган, марказий ўйинга мос бўлмаган “Навбаҳор” – “Пахтакор” ўйини ҳақида

Ҳаш-паш дегунча Ўзбекистон Суперлигаси 5-тур ўйинларига ҳам етиб келдик.

Турнинг дастлабки ва шубҳасиз марказий учрашуви Наманганда “Навбаҳор” – “Пахтакор” жамоалари ўртасида кечди.

Марказий ўйиндан кутилмаган 1-бўлим ҳақида

Учрашувнинг илк дақиқалари марказий ўйин номига мос равишда бошланмади, очиғи. Ҳар икки жамоа ҳам эҳтиёткорлик билан, тўп назоратини сақлаган ҳолда бошланди учрашувни. Тошкентликлар ОЧЛ олдидан бироз бўлса-да куч сақлаб ўйнашгандек туюлди. Aслида, “шерлар” ўтган турда ҳам “Металлург”га қарши ўйинда шундай ҳаракат қилишган эди. Наманганликлар рақибларининг бундай ўйин кўрсатишидан фойдаланиши мумкин эди, бироқ улар ҳам сокинлик, хотиржамлик билан ҳаракатланишди. 1-бўлимнинг ўрталарига келибгина сал бўлса-да шиддат қўшилди ўйинга. 23-дақиқада Сардор Рашидовнинг жаримадан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб, бурчакка чиқиб кетди. Кейинроқ ҳар икки жамоа футболчилари рақиб жамоа дарвозабонларини синашни бошладилар. 30-дақиқада Ислом Исоқжонов жарима майдончасининг ташқарисидан кучли зарба йўллади, Қувватов эса ўз ўрнида эди. Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас Черан қанотдан тўпни Рашидовга узатди, ўз ўрнида Сардор Фарруҳга қулай қилиб ташлаб берди, аммо Сайфиевнинг кучли зарбаси ноаниқ бўлди. 41-дақиқага келиб эса ўйинда ҳисоб очилди. Aброр Исмоилов бошлаб берган ҳужумни Сардор Рашидов давом эттирди. Жарима майдончасига кириб тўпни бироз орқароққа, Собирхўжаевга узатди. Aйнан тўп узатилган паллада Шароф Муҳиддиновнинг тўпга тегмагани ҳам ақлли ҳаракат бўлди. Собирхўжаевнинг Черанга узатган тўпини Драган 16 метрлардан дарвозанинг чап юқори бурчагига аниқ йўллади. Шундан сўнг бошқа айтарли вазият бўлмади ва марказий ўйиндан кутилган бўлимларнинг биринчиси якунланди.




Баҳсли якун – 2-бўлим ҳақида


Учрашувнинг иккинчи қисми ҳам 1-бўлимнинг дастлабки дақиқалари каби бошланди. “Навбаҳор” жамоаси гарчи мағлуб бўлаётган бўлса-да олдинга ўтиш бобида ҳа, деганда омади чопавермади. 71-дақиқага бориб эса ҳисоб тенглашди. “лочин”лар жарима майдончасининг ичида ажойиб ҳужум ташкил этишди. Ғофуровнинг узатмасини Ислом Исоқжонов чиройли тарзда гол урди. Ҳисоб тенглашгач бироз бўлса ҳам шиддат ошишидан умид қилгандик. Бироқ бу сафар ҳам кутганимиздек бўлмади, токи 84-дақиқада Сардор Рашидов рақиб жарима майдончасида йиқилмагунча (йиқитилмагунча, деб ўқиса ҳам бўлади). Рашидов жарима майдончаси ичида бир ҳимоячини алдаб ўтиб, иккинчисидан ўтмоқчи бўлганида рақиб футболчиси унга қўполлик ишлатди чоғи, йиқилди. Ҳакам эса дастлаб ўйиннинг давом эттирилишини сўради, бироқ VAR’дагилар ушбу вазиятни қайтадан кўриб чиқишди. Деярли 6 дақиқа давомида турли ракурслардан кўрилган вазият якунида бош ҳакам Фирдавс Норсафаров пеналтига ишора қилди. Ундан эса Драган Черан фойдалан олди ва ҳисоб ўзгарди – 1:2. Мухлислар, футболчи-ю мураббийларнинг эътирозлари кучая бошлади. 2-бўлимга қўшиб берилган 5 дақиқадан ҳам кўпроқ ўйин бўлди ва 98 дақиқада учрашув якунланди.

Баҳс якунланганидан сўнг ҳакамларни стадионда тартибни сақлаш ходимлари майдондан олиб чиқиб кетишди. Наманганлик мухлислар эса ҳакамларни “сийлашди”, “ширин сўз”лар ва турли буюмлар билан. Шунингдек, ўйиндан кейин ижтимоий тармоқларда тарқалган видео лавҳаларда наманганлик мухлислар ўз эътирозларини намойиш этишди.




Футбол мутахассисларининг фикрлари

1 апрель куни ЎзПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев ўз телеграм-каналида “Навбаҳор” ва “Aрал” самали уй ўйинларида мухлислар ўзларини номақбул тутишда давом этишса, уларнинг навбатдаги уй учрашувлари томошабинларсиз ўтказилади” мазмунида пост қолдириб, унда “Наманганлик футбол мухлислари фаоллик борасида мамлакатимизда етакчи эканига шубҳа йўқ. Уларнинг самимийлиги ва футболга бўлган меҳри албатта ўзгача. Aммо гуруч курмаксиз бўлмагани каби, улар орасида бир нечта ўзини тута билмайдиган, тартиб-қоидаларга амал қилмайдиганлари ҳам бор. Бир неча минг мухлис уларнинг касрига стадиондан узоқлашиши албатта ачинарли бўлади. Шундан келиб чиқиб, мухлислар фаоллари мана шундай кишиларга вазиятни тўғри тушунтиришга ҳаракат қилишлари ўринли бўлади”, деган эди.

Нодирхўжа Йўлдошев эса ўз телеграм-каналида Ўзбекистон чемпионатидаги VAR тизими ишлаши ҳақида ёзди: “ВАР ишлатишимизга хали анча эрта экан токи ростакам ВАР каби 14-16 та камерага эга булмагунига кадар. Битта эпизод 6 минут курилди. Лекин пенальти бор эди”.




Мураббийлар фикри

Питер Хюистра: "Ҳакам яққол пеналтини бермаганидан ҳайрон бўлгандим"

Виктор Жалилов: "Бугунги ўйин дурангга мос эди. Қолган воқеалар ҳақида эса гапирмайман" 


Кейинги тур олдидан

Наманганликлар келаси турни ҳам ўз майдонида, “Турон” жамоасига қарши ўтказади. Aйни вақтда турнир жадвалида “Навбаҳор” 5 ўйиндан сўнг 1 ғалаба, 1 дуранг, 3 мағлубият билан 4 очкога эга. Яйпанликлар эса 4 та ўйин ўтказиб, 1 дуранг ва 3 мағлубият кўрсаткичи билан, 1 очкога эга. Жамоа 5-турни AГМКга қарши ўтказади.

“Пахтакор” жамоаси эса 14 апрелдан 29 апрелга қадар ОЧЛ гуруҳ босқичларида иштирок этиш учун БAAга жўнаб кетади.





Оғабек Самисов

Рейтинг: -23   

Фикрлар

+15   
08 апр 16:48:58
LFC_FIRMINO
Boshqa mavzu yo'qmi. Eshshak eshshakligini qilib penalti qo'yib berdi foydasi yo'q end
+13   
08 апр 17:15:46
Ózga sayyoralik
Diyorni gapiga e'tibor beringlar, ôz oğzi bilan tutilib turipdi:

Норсафаров ўша вазиятда пенальти қўймаслик учун ҳамма нарсани қилди, 11 метрлик нуқтани кўрсатишга қўрқди. У ўйинни давом эттирмоқчи эди, аммо ВАР тўхтатди)))

Yaxshi bilasiz, maydonda ASOSIY qarorlarni bosh hakam qabul qiladi. Lekin Diyorni gapiga qaraganda Norsafar penalti berishni xoxlamagan, lekin VARda ôtirgan A.Asimov Paxtakor foydasiga penalti belgilashga majbur qilgan. Demak, nimaga bosh hakam ôz xoxishi bôyicha qaror qabul qilmagan? Nega VARdagi hakam tôxtatgan va uni aytgani bôlgan?!
+11   
08 апр 17:43:21
Макс Челси
Йиғиштир қўғирчоқ театрингни! Навбахор мухлисларини йўқ қилсанг, бўм-бўш стадионда мазза қилиб семичка чақиб ўтирадиган Пахтакор стадионига ўхшаб қолади. Ана ундан кейин хохлаганингни қивурасан, судьяларам бемалол ишлиди. Кеча бекорга ёш судья қўйишмаган, сан пенальти берувур кейин биз сани пенальти йўқ деб ўзимиз ҳимоя қиволамиз дейишган. Ҳамма кўриб турибдию пенальти йўқлигини, эрталабдан бери ҳали у ҳали бу деб ўзларингни оқлийсанла! Оллох кўриб турибди барчасини, виждонинг бўлса шунча мухлис учун хакамни жазолиймиз деб қўявер, барибир жазоламийсилаю.
+10   
08 апр 17:03:41
Ulugbek 72
ПФЛ, УФАда ўтирволиб халқни пулини сўриб ётган силарга УЯТмасу давлатга солиғини тўлаб, зўрға дастурхонидан орттириб жондан мухлислик қилган Наманганликларга уятми.
Эй ФУТБОЛИНГАЯМ, СТАДИОНИНГАЯМ, ДИЁРИНГАЯМ, РАВШАНИНГАЯМ Қ.Қ
Футболимизни кўтинга уриб,энди хамманг келишиб олиб бир хил сайраяпсанми.
НАСАФ МУХЛИСИ
+9   
08 апр 17:00:09
Nurdiyor Hoshimov
Мана халигача шу сакични чайнаяпсиз Мазасиям колмагандуроов???Болди ташланг енди Барибир бефойда Хамма корди Шарт емас оклаш....Наманган ахлини бутун Узб га тескари килиб куймокдасизку...Нима керак бир бирини муштлаштириб.Хато килган жазосини олади НАВБАХОР олий лигадан тушуб кетса хурсанд боласизларми???Факатгина бир илтимос сиз НАВБАХОР орнига УЗБЕКИСТАН термасини ПАХТАКОР орнига жиддий ракибларимиздан бирини КОЙИНГ!!!СОНГГИ ДАКИКА ВА МАНАБУНДАЙ ХОЛАТ НИМА ДЕГАН БОЛАРДИНГИЗ???КИМНИ ЁНИНИ ОЛАРДИНГИЗ???РАКИБЛАРНИМИ???ХАКАМЛАРНИМИ???ЁКИ ХУДДИ НАВБАХОР СИНГАРИ ОМАДСИЗ ЛЕКИН ОРЗУЛАРИ ОСМОН ОСМОН УЗБЕКИСТАН ТЕРМАСИНИМИ??????ХАММАНИ ВИЖДОНИГА ХАВОЛА САЛОМАТ БОЛИНГ
+8   
08 апр 17:08:59
Liverpool n 1
Hammasi muttaham horamdan pul topadi uzi shundoqam liga botqoqqa botdi kecagi uyin durangga mos edi bir safar Cheran hakamga sukindi qizil berishdi urniga sariq berdi qurqib hop penalti 50/50 payti Pahtakorga berdi qurqib bunisiga nima deysizlar itlar qurqoqlar
+7   
08 апр 18:36:16
Abbos Mirzayev
UFA,PFl da va haromxo'r paxtakor
Jurnalistlar ishlayotgani uchun futbolimiz haliyam orqada na jch chiqamiz na Och yutamiz hammasiga shu xaromxo'rlar aybdor faqat puli borgia paxta quyasiz bular
+6   
08 апр 18:31:37
Abbos Mirzayev
UFA,PFL, Championat.asia.uz karrupsiyanerlar bir tiyinga qimmat. 100000 foiz penalti yo'q edi.
+6   
08 апр 16:57:38
IP MAN
Navbahor paxtakor uyiniga chetdan hakam olib kelingandi u.axmadjanov davrida ushanda navbahor galaba qozongandi hech qanaqa var ham yuq edi ushanda ehh hakamlik rivojlanmagan hakamlar
+5   
08 апр 18:07:24
Mlc
Канака пеналти бориди эй виждонсизлар?
+5   
08 апр 17:47:11
Туґрисини айтсам бунакаси кетмиди бу вар вар емас
Турли хил ракурсдан камералар куйиш кере Нима бу ахвол тепадан пасдаги камерадан олиб беради дарвоза ортидан хам камералар куйишни уйлаб куриш кереми. Камералар хам сифатли булса курганда видео Хира ханда булмаса Ана ундан кейин варни ишлатса хакам хам мухлислар хам азиат чекмайди championat.asia iltimos shu masalani ham kurib chiqinglar xurmat bilan
+5   
08 апр 17:16:02
Ózga sayyoralik
Diyorni gapiga e'tibor beringlar, ôz oğzi bilan tutilib turipdi:

Норсафаров ўша вазиятда пенальти қўймаслик учун ҳамма нарсани қилди, 11 метрлик нуқтани кўрсатишга қўрқди. У ўйинни давом эттирмоқчи эди, аммо ВАР тўхтатди)))

Yaxshi bilasiz, maydonda ASOSIY qarorlarni bosh hakam qabul qiladi. Lekin Diyorni gapiga qaraganda Norsafar penalti berishni xoxlamagan, lekin VARda ôtirgan A.Asimov Paxtakor foydasiga penalti belgilashga majbur qilgan. Demak, nimaga bosh hakam ôz xoxishi bôyicha qaror qabul qilmagan? Nega VARdagi hakam tôxtatgan va uni aytgani bôlgan?!
+5   
08 апр 17:06:31
IP MAN
Bunaqa futbol hech kimga kerak emas undan kura boksga muhlislik qilgan yaxshiku ehh ertaga habar chiqadi navbahor uy uyinlari hech kim kiritilmaydi deb ehh dabba rashidov uzi yiqilsayam yiqitdi deb 1 minut yotdi hakam ham tur hech narsa yuq deb keyin vardan tel keldi penalti mana hudoga shukr paxtakor gol uradi deb anavi asimov aytgan bekorga hakam 5 minut kurmadida hakam yuq dedi asimov bor dedi bu uzbek futboliga muhlislik qilgandan kura ufaga muhlislik qilgan yaxshi u yerda adolat bor
+5   
08 апр 16:57:24
Usmanov1
Иккинчи таймга кулгили даражада оз вақт қўшганини нима ёзмайсизлар??
+4   
08 апр 18:43:44
Алим Азиз
Пресс Секретарь фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Penalti bor edi. O'yinni oxiri edi, hakam o'yin taqdiriga sababchi bo'lib qolmasligi kerak degan gaplarga o'rin yo'q. Navbahor o'yinchisi Paxtakor o'yinchisining oyog'iga jarima maydoni ichida notabiiy trayektoriyali zarba beradi, zarba Paxtakor o'yinchisi oyog'ining ort tomonidan tegadi. Zarba kuchli emasdir, ammo, kontakt bor. Bunday vaziyatda zarba qabul qilib olgan xohlasa 1 marta, xohlasa 10 marta dumalab yiqilsin, lekin penalti beriladi. Hech bo'lmasa Navbahor o'yinchisining oyog'i Paxtakor o'yinchisining oyog'iga tepib, keyin to'pga tekkanda ham sal bahslashsa bo'lardi deb, lekin hozirgi vaziyatda Navbahor o'yinchisining oyog'i qayerdayu, to'p qayoqda? O'zim vofiylikman, lekin lekin hozir bu yerda hamma hakamga tashlayapti, hakam penalti qarorini adolatli hal qildi. Hozir shunaqa vaziyat Navbahorda bo'lganda va hakam penalti bermagandi, ana o'shanda ham Navbhor muhlislariyu vohaliklar shunaqa gap gapirishgan bo'lishardi. Sal vijdon bilan fikr bildiringlar. Pebalti bermaslik uchun qandaydir konkret sabab ham yo'q bu yerda. Menga bu izohim uchun Paxtakor muhlisi yoki boshqasi uyimga non tashlab ketmaydi. Shunchaki ko'rgan vaziyatim haqida fikr bildirdim. Hamma taniqlilaru, futbol muhlislari penalti nohaq deyapti, ammo, birortasi nega penalti nohaq ekanini tushuntirib berolmaydi. Vovulashga o'rganib qolibsizlar. Adolatsizlik bo'lsa-ku mayli, qancha so'kinsak, urushsak bo'ladi, ammo, penalti vaziyatida hakam 100% to'g'ri qaror qabul qildi.
канай отсюда,какой пенальти? даже во время СССР пахтакор играй с помощю судей,это гнилая политика федерации
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика