UZ

Сўнгги янгиликлар

16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  0 15:53Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Металлург" иштирокидаги ўйинлар бошланмоқда  0 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  0 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  1 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  10 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  4 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  4 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  1 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  10 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  5

"VAR 1-2 дақиқа эмас, ундан кўп вақтни олиб қўймоқда. "Локомотив"нинг ғалабали серияси бошланади, деган умиддаман". Азизбек Амоновнинг дербидан олдинги фикрлари Янгиликлар

"VAR 1-2 дақиқа эмас, ундан кўп вақтни олиб қўймоқда. "Локомотив"нинг ғалабали серияси бошланади, деган умиддаман". Азизбек Амоновнинг дербидан олдинги фикрлари

Тошкентнинг "Локомотив" клуби Суперлиганинг 5-турига келиб мавсумдаги илк ғалабасини тантана қилди.

Одатда жамоа бир нечта ўйинда очко йўқотса муваффақиятсизлик гирдобига тушиб қолади  ва ушбу ҳолат клубни бир неча тур давомида таъқиб қилишда давом этади. Лекин битта ғалаба якунда барчасини ювиб кетиши мумкин. Жамоа ва футболчилар ғалаба туйғусини ҳис қилиб олиши натижасида мағлубиятлар исканжасидан чиқиб кетади. Бундай паллада айрим клублар мураббийни истеъфога чиқариш билан ечим топишга уринишади. 

"Локомотив" 4та турда 2та дуранг, 2та мағлубият натижасини қайд этди. Эртага жамоа пойтахт дербисида ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилади. Айни вақтда икки жамоада ҳам деярли бир ҳил ҳолат ҳукумрон эканлигини ҳисобга олганда учрашув қизиқарли ва курашларга бой кечишини тахмин қилсак бўлади. Мазкур баҳс олдидан "темирйўлчилар"нинг ярим ҳимоячиси Азизбек Амоновнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Жамоа ўтган турда Термизда илк уч очкога эга чиқди. Юқорида таъкидлаганимиздек жамоа кетма-кет очко йўқотиши натижасида қийин вазиятга тушиб қолади ва ундан чиқиб кетиши қийин кечади. Битта ютуқдан сўнг ғалабалар серияси бошланади. "Локомотив" учун шундай вақт етиб келдими?

- Тўғри айтдингиз. "Сурхон" билан ўйинга қадар бизда шундай вазият мавжуд эди. Термизда ғалаба учун бор кучимизни ишга солдик ва мақсадимизга эришдик. Лекин "Локомотив" мағлубиятлар гирдобига тушиб қоладиган жамоа эмас. Бу жамоада ҳаттоки ўртоқлик учрашувида ҳам ғалаба учун тўп тепилади. Худо хоҳласа сиз айтганингиздек ғалабалар давомлигини таъминлашга ҳаракат қиламиз. Олдинда янада қийин баҳслар кутмоқда. Ўйлайманки барчаси кўнгилдагидек бўлади. 

- Бош мураббий Микаэль Секейрани тушуниш қандай бўляпти? Унинг талаблари маҳаллий ўзимизнинг мураббийларникидан қай даражада фарқ қилмоқда? Билишимизга қараганда ҳаттоки футболчиларнинг овқатланишга ҳам жиддий қараётган экан...

- Ушбу мутахассис учун ички муҳитда тартиб-интизом биринчи ўринда туради. Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби ва фалсафаси бор. Унга кўникиш ва кўрсатмаларини бажариш футболчининг вазифаси ҳисобланади. Ўзимизнинг маҳаллий мураббийларимизни ҳам яхши савияда, дея оламан. Таққослаш қийин барибир. 

- Португалиялик мураббийнинг айнан қайси жиҳатларини тўлиқ англаб олиш қийин кечмоқда?

- Ҳозирда барча кўрсатмаларини ва талабларини тушуняпмиз. Мураббий илк келган кунларида бироз қийин 

-  Суперлигада 5та тур ортда қолди. Қайсидир маънода жамоаларга, уларнинг иштирокига қараб баҳо бериш вақти келдими?  Ҳусусан "Локомотив"га...

- Йўқ. Сабаби чемпионатимизнинг даражаси ва савияси йилдан йилга кўтарилиб бормоқда. 3-4 йиллик қилинган меҳнат мевасини бермоқда. Авваллари кўпгина клублар ҳар мавсум янгитдан жамоа шакллантирарди. Ҳозирда ундай эмас. Жамоаларла тизм ишламоқда. "Локомотив"да ҳозир тўп тепаётган футболчиларнинг аксарияти бир неча йилдан бери бир-бири билан битта жамоада ўйнамоқда. Тўғри жорий мавсум бошида таркибга янги кучлар жалб қилинди. Улар билан вақт ўтгани сари янада яхшироқ тушуниб оламиз. 

- Эртага Тошкент дербисида "Локомотив" ва "Бунёдкор" қарама-қаршилигини кўрамиз. Икки жамоа учун ҳам масъулиятли ўйин ҳисобланади. Меҳмонлар ҳали сафарда ғалабага эришмаган бўлса, майдон эгалари ўз майдонида рақибларини мағлубиятга учратгани йўқ...

- Тўғри. "Локомотив" ҳали уйдаги учрашувларда ғалаба қозонгани йўқ. Мухлисларимиз қаршисида ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. "Бунёдкор"ни кучсиз жамоа демаган бўлардим. Дербида икки жамоа ҳам ғалаба қозониш учун майдонга чиқади. 

- VAR тизими қўлланилмаган аввалги мавсум ва бу  йил VAR иштирок этаётган чемпионатимиз ўртасида қандай тафовутни кўряпсиз? 

- VAR бўлгани яхши. Лекин бизда такрорий вазиятларни яққол кўрсатиб беришга қийналишмоқда. Сабаб камералар камлигидани ёки уларнинг сифатсизлигидами, билмадим. Намангандаги вазият бунга мисол бўла олади. Эшитишимга қараганда VAR узоғи 1 ёки 2 дақиқада қарор чиқариши керак. Бироқ бизда 7-8 дақиқага чўзилиб кетатганини таъкидлаш жоиз.  Балки вақт ўтгани сари барчаси изига тушиб кетар. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика