

Манбага кўра, яқин орада томонлар янги битим имзолайди. Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар узоқ вақт давомида футболчи билан келиша олишмагани боис "Ливерпуль" уни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлганди.
18 ёшли Гави жорий мавсум "Барселона" сафида барча турнирларда 5 та ўйинда майдонга тушди. Унинг Каталония клуби билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



