Ванда Нара Икардининг истаги қандай бўлаётганини айтди

Mirjalol Normatov
12 мар 2019, 19:29
"Интер" ҳужумчиси Мауро Икардининг турмуш ўртоғи ва агенти Ванда Наранинг айтишига кўра, ҳужумчи жамоада қолмоқчи.

"Мауро "Интер"да қолишни истамоқда. Биз ҳозирда икки томон ҳам тинчлик йўлига ўтиши борасида ишламоқдамиз.

Дерби? Тиззадаги муаммо - оддий эмас. Мауро буни куни билан ўйлаб, афсусланмоқда. Саломатлик ҳозирда биринчи ўринда. Балки шу туфайли у ўзини жамоанинг бир бўлаги сифатида ҳис қилмаётгандир...

Мауро "Интер"да қолиши борасида ишлаяпмиз ва яқин орада бу ишлар якунига етади", - деди Нара.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia