

"Яхши мураббий тажрибали ва ёш футболчиларни уйғунлаштира олиши керак.
АЗдаги дебютимданоқ ёш футболчиларга ишонч билдирардим. Асосийси ёш эмас, кўпроқ ўйин сифати муҳим. "Аякс"да Рашфордга ўхшаш муваффақиятга эришган 18 ёшли Патрик Клюверт бўларди.
Маркус охиригача тайёр эмас, у ўрганишда давом этяпти. Ёшларни асосий таркибга киритиш - доимо таваккал бўлган, аммо бу ёшлар учун олдинга ташланган қадам. Иқтидорли ёшларни топиб ва уларни тайёрлаётган "Манчестер Юнайтед" скаут ва мураббийларига раҳмат айтиш керак" - дейди ван Гал.



