Ван Дейк ўзини дунёнинг энг яхши ҳимоячиси деб ҳисобламайди

Aslanov Jasurbek
17 апр 2019, 17:42
"Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейкнинг таъкидлашича, ўзини дунёнинг энг яхши ҳимоячиси деб ҳисобламайди.

У 2018 йилнинг қишида 75 млн. фунт эвазига "Саутгемптон"дан қизиллар сафига ўтган эди. Шундай қилиб у дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди.

"Аслида ҳеч ким бу номни ололмайди. Бу фақат фикр. Агар футболчи ўз жамоасида яхши ўйнаса, бундан роҳат олиши керак. Ҳозир ишларим яхши.

Кўплаб кучли марказий ҳимоячилар бор ва уларни кузатиб, роҳат оламан. Топ ўйинларни томоша қилганимда, баъзи вазиятларда марказий ҳимоячиларнинг ҳаракатига эътибор қаратаман" - дейди ван Дейк.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mirror