Ван Дейк: "Месси - дунёнинг энг яхши футболчиси, "Ливерпуль"га қийин бўлади"

Aslanov Jasurbek
18 апр 2019, 13:32
"Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейк "Барселона"га қарши бўладиган Чемпионлар лигаси ярим финал баҳслари ҳақида фикр билдирди.

"Мессини қандай хавфсизлантирамиз? Билмадим, кўрамиз. Бу ҳаммамиз учун ажойиб ўйинлар бўлади. Иккита жамоа ўйнайди, футболчилар тўқнашуви ҳақида гап бўлмайди.

Жамоавий ҳаракатлар билан яхши ҳимояланиш мумкин. Месси - дунёнинг энг яхши футболчиси, бизга қийин бўлади, аммо кўрамиз, ҳаммаси нима билан якунланар экан" - дейди ван Дейк.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Viasport Fotball