Ван де Бек “Реал”га ўтадими?
05 апр 2020 09:21
Янгиликлар
Ван де Бек “Реал”га ўтадими?
“Мен клубда ўзимни яхши ҳис қилишим керак. Улар мен билан келишувга эришишни истаётганликларини тушуниб турибман. Албатта, бу жамоада тўп тепиш барча учун ёқимли. Аммо мен ҳали испан тилини ўрганиш курсига ёзилганим йўқ. Мен ҳали ҳеч кимга “ҳа” деб жавоб берганим йўқ. Бу масала ҳозирча очиқ турибди. Мени “Аякс”да севишларини биламан ва мени ҳам клубга бўлган ҳурматим чексиз”, дея ван Бекнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.com.
Илгарироқ футболчи ёзги трансфер ойнаси вақтида 55 миллион евро эвазига “Реал”га кўчиб ўтиши ҳақида айтилганди. Ван де Бек “Аякс” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Жорий мавсумда у Эредивизияда 23 та учрашда майдонга тушиб, 8 та голга муаллифлик қилди. 22 ёшли футболчига шунингдек, “Манчестер Юнайтед” ҳам қизиқиш билдирган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар