Вальверде трансфер ойнасидан чарчаганини 10 баллик тизимда баҳолади

30 авг 2019, 22:25
"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг қайтиши мумкинлиги борасидаги саволга жавоб беришдан бош тортди.

"Биз ҳақиқатан ҳам ўша кун (трансфер ойнасининг ёпилиши) келишини интизорлик билан кутяпмиз. Шундагина бемалол нафас оламиз. Барчаси уланиб кетди. Неймар мавзусида гапиришим шарт эмас. Воқеалар ривожини биргаликда кўрамиз. Трансфер ойнасидан чарчаганимга 10 баллик тизимда неча бал беришим мумкин? Тўққиз ярим", – дейди Вальверде.  

Ўхшаш янгиликлар


Манба: marca.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›