Вальверде "Реал"га "Атлетико"га қарши ўйинда ёрдам беришга тайёр

Alisher
11 дек 2020, 10:49
"Реал" ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде умумий гуруҳга қайтди ва "Атлетико"га қарши ўйин учун машғулотлар ўтказди.

Уругвайлик футболчи ноябрь ойи бошида Ла Лига 9-тур доирасида "Валенсия"га қарши ўйинда жароҳат олган эди.

Вальверде жорий мавсум "Реал" сафида 8та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" 12 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 01:00да "Атлетико"га қарши ўйин ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: realmadrid.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›