

"Бу ҳафтадаги тақвим оғир ва бизга қарши ишламоқда. Ушбу мавзу борасида саволлар кўп. Бу спорт нуқтаи назаридан ҳеч кимга ёрдам бермайди.
Биз "Атлетико"дан бир кун кейин ўйнаймиз, бунинг устига узоқроққа учамиз. Тўғри, бу "Атлетико"нинг айби эмас.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам, бунга ЛаЛига жавобгар. Маъсулият уларнинг бўйнида" - дейди Вальверде.
"Барселона" бугун ЛаЛига доирасида "Лас-Пальмас" меҳмони бўлади, 4 март куни эса "Атлетико"ни қабул қилади.



