Вальверде: "Дембеленинг "Ювентус" билан баҳсда иштирок этиши унинг тайёрлигига боғлиқ"

Aslanov Jasurbek
12 сен 2017, 18:45
"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде Усмон Дембелени "Ювентус"га қарши Чемпионлар лигаси учрашувида иштирок этиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Ўйиндан олдин кўрамиз, аммо у майдонга тушса, демак тайёр бўлади. Агар Дембеле аввалроқ сафимизга қўшилганида, унда вақт кафолатланган бўларди.

Чемпионлар лигаси ҳамма клуб учун муҳим. Мақсадимиз - узоқроққа бориш ва турнирда ғолиб бўлиш. Бизда ҳаммаси яхши. Чемпионатдаги сўнгги баҳсда ғолиб бўлдик, бироқ "Ювентус" ҳам учта ғалабага эришдик.

Маъсулиятни ҳис қилиб турибман. "Барселона" сўнгги мавсумларда бир неча маротаба чемпион бўлди, таклифни олганимда бу ҳақида билардим. Бу юқори стандарт" - дейди Вальверде.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Espana