

Лондондаги ўйинда Феде Вальверденинг иштирок этиши катта сўроқ остида қолмоқда. Бугун эрталабки машғулотда ўйинчи умумий гуруҳ билан шуғулланмаган.
Унинг коронавирусга тоширган тести шубҳали жавоб берган, футболчи изоляция қоидаларига риоя қилиши ва фақатгина индивидуал тарзда шуғулланиб туриши зарур. Яқин вақтлар ичида Вальверде яна бир бор тест топширади. Агарда тест салбий натижа кўрсатса, ярим ҳимоячи "Реал" билан Лондонга йўл олади.
Вальверде ўйин қайдномасига киритилса ҳам, ўйинни асосий таркибда бошлаш эҳтимоли жуда паст. Футболчи охирги беш ўйинни ўтказиб юборди ва бу вақт оралиғида жамоавий машғулотларда иштирок этмаган.



