Вали Келдиев олий лига 23-тури олдидан нима дейди?
17 окт 2014 14:56
Янгиликлар
Вали Келдиев олий лига 23-тури олдидан нима дейди?
Бугун маълум муддатлик танаффусдан сўнг олий лиганинг навбатдаги тур ўйинларига старт берилади. Бўлажак баҳслар олдидан таниқли собиқ футболчи Вали Келдиев ўз фикрларини билдириб ўтди.
23-тур
17 октябрь (жума)
“Динамо” – “Нефтчи”. 60х40.
- “Динамо”нинг ўз уйида ўйнашини инобатга олиб айтадиган бўлсак, самарқандликларнинг ғалабага бўлган имконияти бироз юқорироқ кўринмоқда. “Нефтчи” негадир ўз ўйин услубини топиб олмагандек туюлмоқда. Бу жамоага омад ҳам келмаяпти. Табиийки ҳар икки жамоа ҳам ғалаба илинжида майдонга чиқади.
“Машъал” – “Бухоро”. 70х30.
- Ўйин қизиқарли бўлади. “Машъал” ютади деб ўйлайман. Лекин “Бухоро”га ҳозирда очко сув ва ҳаводек зарур. Бунинг учун улар борини бериши аниқ. Учрашувга юқори суръатда тайёргарлик кўрган бўлса керак. Муборак жамоасида ишлаётганим сабабли ҳам бугун “Машъал”га мухлислик қиламан.
“Навбаҳор” – “Қизилқум”. 60х40.
- Наманганда мезбонлар рақибига осонликча очко улашмайди. Бу йил “Навбаҳор” яхши ўйнамоқда. “Бунёдкор” билан яхши ўйнаганди. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ҳам бугун уларга қўл келади. Лекин “Қизилқум”дан ҳам ҳар нарса кутиш мумкин.
“Пахтакор” – “Насаф”. 50х50.
- Шубҳасиз турнинг марказий ўйинидир. “Насаф” менинг иккинчи жамоам деб биламан. Лекин “Пахтакор”ни ҳам ҳурмат қиламан. Баҳс жангавор руҳда ўтиши аниқ. Бундай ўйинлар камайиб кетди. ТВ орқали бўлса ҳам кўриб бораман. “Пахтакор” ҳар доим кучли жамоа бўлган. Илгари бу жамоага қарши кўп бор ўйнаганман.
“Андижон” – “Металлург”. 50х50.
- Шахсий фикрим “Андижон” ютсин, нима бўлса ҳам. Вилоятда футболни севишади. Бу клубда яқин дўстим Қаҳрамон Абдуқодиров ишламоқда. Лекин бекободликлар ҳам кетма-кет очко йўқотди. Шунинг учун улар ҳам Андижонга ғалабани кўзлаб борган бўлиши аниқ. “Андижон” ютса ҳам олий лигани тарк этиши аниқ, барибир. Лекин мухлислар ўз уйларига хурсанд бўлиб қайтса яхши бўларди.
“Олмалиқ” – “Локомотив”. 40х60
- “Темирйўлчилар” ютса керак. Чунки “Локомотив”да мамлакатимизнинг тажрибали ўйинчилари жамланган. Қолаверса чемпионлик учун курашмоқда. Очко йўқотишга ҳаққи йўқ. Лекин мезбонлар ҳам сенсация қайд этишга уриниши турган гап. Қолганини ўйин кўрсатади.
18 октябрь (шанба)
Бунёдкор – Сўғдиёна. 80х20.
- “Қалдирғочлар”нинг ўйини ёмон эмас. Улар ўз майдонида ғалаба қозонса керак деб ўйлайман. “Сўғдиёна” элитада қолиш учун жиддий курашмоқда. Лекин Тошкентда уларга осон бўлмайди.
Барча жамоага омад тилайман. Қолганини ўйин кўрсатиб беради.
Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Фикрлар