UZ

Сўнгги янгиликлар

08:15Яна бир ТОП футболчи "Ал Насср"га ўтишга розилик берди  0 07:38Суперлига. Бугун Фарғона ва Самарқандда дахшатли ўйинлар бор  7 07:05"Кристал Пэлас" "Ливерпул"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк марта Англия Суперкубогини қўлга киритди  0 06:50Суперлига. "Сўғдиёна" "Машъал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 03:00“Пахтакор-79” хотирасига бағишланган шеър  3 02:07Гампер кубоги. "Барселона" "Комо"ни тор-мор этди, Фермин ва Ямал дубль қайд этди  15 00:16Бельгия Про лигаси. "Антверпен" "Ауд-Хеверле Лёвен"ни мағлуб этди, Ўринбоев янги жамоасида дебют қилди  8 23:58Ўртоқлик ўйинлари. "Челси" "Милан"ни, "Юве" "Боруссия"ни мағлуб этди, "Ал Насср" эса Ла Лига дебютантига таслим бўлди  6 23:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" илк турда ўз уйида йирик мағлубиятга учради, Алиқулов захирадан майдонга тушди  0 23:14Арне Слот мағлубиятга изоҳ сифатида: "Кристал Пэлас"га ўтган мавсумда битта гол ургандик, бу сафар иккита"  3 22:44Отабек Нарзуллаев: "Ғалаба учун келгандик, бироз омад етишмади"  1 22:26Иван Бошкович: "Об-ҳаво ҳам ўйинга таъсирини ўтказди"  1 21:53"Барселона" Кристенсен бўйича қарорини ўзгартирди  0 21:16"Кристал Пэлас" трансферларга катта пул ишлатган "Ливерпуль"ни мағлуб қилиб, Англия Суперкубогини қўлга киритди!  27 20:55"Ман Сити" Доннаруммага қизиқмоқда. Клуб "Галатасарой" билан келишуви бор Эдерсоннинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда  0

Вали Келдиев: "Насаф" ва "Локомотив" баҳсида имконият тенг" Янгиликлар

Вали Келдиев: "Насаф" ва "Локомотив" баҳсида имконият тенг"

Футболчилик фаолиятидаги энг ёрқин дамларини "Насаф"да ўтказган Вали Келдиев, ўз вақтида қаршиликларнинг ҳозирги бош мураббийи Рўзиқул Берлиев билан майдон марказида ажойиб жуфтликни хосил қилган десак муболаға бўлмайди.
Бутсаларини михга илган Келдиев бугунги кунда "Машъал"нинг иккинчи лигада иштирок этувчи жамоасини бошқармоқда. Бугун Тошкентда ўтадиган "Локомотив" - "Насаф" баҳси олдидан собиқ футболчининг фикрлари билан ўртоқлашдик.

- Биласизми, бугунги ўйинда бирор-бир жамоани аълоҳида ажратиб кўрсата олмайман", - дея ўз фикрини баён этди Вали Келдиев. Чунки ҳозирги кунда "Насаф"да ҳам "Локомотив"да ҳам ўйин ва бошқа жиҳатлар бўйича имконият тенгдир. Пойтахт жамоаси таркибида ҳам мамлакатимизнинг таниқли ва кучли футболчилари ўйнамоқда. Шунингдек "Насаф" сафида ҳаракат қилаётган ўйинчилар савияси ҳам юқори. Шунинг учун бугунги ўйинда ким яхшироқ харакат қилиб, ғалаба қозонишни кўпроқ истаса ўша жамоа ютади, деб ўйлайман.

- "Насаф" бу йилги мавсумни барқарор ўтказмоқда. Бунда жамоа устози Рўзиқул Бердиевнинг хизмати ётибди деб биламан. Футболчилик давримда Қарши жамоасида бир-биридан ажойиб бўлган мавсумларни ўтказганман. Илиқ хотиралар қолган. Шунинг учун ҳам бугунги ўйинда, "Насаф" учун мухлислик қиламан. Тахминимча бугун аждарлар кичик ҳисобда ғалаба қозонса керак, ёки дуранг ўйнайди.

- Илгари "Насаф" таркибида "Локомотив"га қарши ўйнаганман. Тўғриси ўша пайтларда, бу жамоаларнинг тўқнашуви ҳозиргидек, шиддатли руҳда ўтмасди. Чунки у пайтда, темирйўлчилар олдига юқори мақсадлар қўйилмаганди. Бу йил эса аксинча, жамоа таркиби кучайтрилиб, вазифа ҳам шунга монанд юқори бўлмоқда.

- Турнинг марказий ўйини бўлмиш, "Локомотив" - "Насаф" баҳсини бугун ТВда тўғридан тўғри олиб кўрсатилса, яхши бўларди.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика