UZ

Сўнгги янгиликлар

01:29ЖЧ-2026 саралаш. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  2 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  2 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  9 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  10 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  33 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  9 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  150 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2

Валерий Карпин: "Ўзбекистон терма жамоасининг даражаси Словения ва Словакияники билан тенг деб ўйлайман" Янгиликлар

Валерий Карпин: "Ўзбекистон терма жамоасининг даражаси Словения ва Словакияники билан тенг деб ўйлайман"

Теглар :  Валерий Карпин
Ўзбекистон ҳамда Россия терма жамоалари ўйинидан (0:0) сўнг меҳмон жамоа устози Валерий Карпин матбуот анжуманида иштирок этди.


- Биринчи бўлимда бир-биримизни ўргандик. Тезкор ҳужумни ўтказиб юборишдан қўрқдик. Ўзбекистон терма жамоаси бу нарсадан яхши фойдаланади. Майдон марказида тўп йўқотмасликка уриндик. Иккинчи бўлимда ёмон ўйнамадик. Голга яқин эдик. Бизнинг дарвозамиз олдида эса ҳеч қандай хавф бўлмади. Баъзи кичик вазиятларни ҳисобга олмаганда, албатта. Умуман олганда яхши, ўзининг кучли жиҳатларини биладиган жамоа билан ўйнадик.

- Россия Тожикистон ва Ўзбекистон терма жамоалари билан ўйнади. Марказий Осиё футболи даражасига қандай баҳо берасиз? Иккинчи саволим, Пиньяевнинг ўйинидан қониқдингизми?

- Пиньяевдан бошлайдиган бўлсак, у ҳақида ҳозирча хулоса қилишга эрта. Ўйинга қўшилиб кета олди дея олмайман. Марказий Осиё футболи даражасига келадиган бўлсак, Тожикистон Кипр билан деярли бир даражада. Ўзбекистон Словения ва Словакия билан тенг деб ўйлайман. Ўзбекистон ҳаммадан "калтак ейдиган" жамоа бўлмасди.

- Тўп ҳар сафар Шомуродовга тушганида Жикия унинг олдида пайдо бўлаверди, Георгий ўйиндан олдин Элдорга "шахсий қўриқчи" сифатида бириктирилганмиди? 

Саволдан ташқари, рус медиаси орқали бугунги ўйин ҳақида фикр билдирган Роман Широковга алангалик саломларимни йўлламоқчиман. Биринчи лига ростан ҳам қизиқ бўлса, янги мавсумимиз баҳорда бошланади...

- Йўқ, Жикия Элдорга бириктирилмаган эди. Шомуродов Баринов ёки Литвинов зонасига ўтганида ўша ҳудудга жавоб берадиганлар ҳаракатга тушишди. Широковга салом йўллабсиз, яхши.

- Футболчиларга тезкор гол уриш борасида кўрсатма берганмидингиз?

- Ҳар бир мураббий буни хоҳлайди, бироқ бор эътиборни шунга қаратмаган эдик.

- Бугун футболчилар кўзида азарт, оловни кўрмадим. Россия терма жамоасининг потенциали юқори эканлигини ҳис қилдим. Кўп гол ура олишингиз мумкин эди. Шунчаки машғулот ўйинимиди бу, йигитларга шундай кўрсатма берилганмиди?

- Албатта йўқ.

- Валерий Георгевич, Россия терма жамоаси 2та ўйинда гол ура олмади. Бу сизни ҳавотирга соляптими?

- Ҳа, аммо бошқа томондан қарайдиган бўлсак 2та баҳсда гол ўтказиб юбормадик. Рақибларда деярли вазият бўлмади. Ҳар куни машғулот ўтказадиган клублар ҳам баъзида гол ура олмайди, терма жамоалар эса ора-сирада йиғилади. Футболчиларимиз ҳозирча бир-бирини жуда яхши тушунмаяпти. Ўйинга бўлган муносабатдан қониқяпман, аммо ҳужумдаги энг керакли нарса йўқ.

- Қозоғистонлик ҳакам баъзи вазиятларда хато қилди. Ўзбекистон терма жамоасига пенальти бермади, бу фикрга қўшиласизми?

- Йўқ, мен бошқа, рақиб жамоа мураббийи бошқа фикр билдириши мумкин. Тушундингиз деб ўйлайман.

- Нега бугун дарвозада Селихов эмас, Шунин турди?

- Чунки Тожикистон билан баҳсда Селихов ва Песьяков бир таймдан дарвозамизни қўриқлашди. Бу ўйинда Шунин дарвозада турди. Саволлар менга эмас, посбонлар мураббийига бўлиши керак.

- Россия терма жамоаси келажакда ҳам Ўзбекистон билан ўйнашни режа қилганми?

- Бу борада менинг фикрим ижобий, бироқ ҳаммаси менга боғлиқ эмас. Россия футбол иттифоқи ва Ўзбекистон футбол ассоциациялари келишиши керак.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика