"Валенсия"га МЮнинг бразилиялик футболчиси керак

Mirjalol Normatov
20 авг 2020, 23:27
"Валенсия" "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Андреас Перейрага қизиқиш билдирмоқда.

ESPN хабарига кўра, Испания клуби бразилияликни ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоага олиб келмоқчи. Хавбек ҳам жамоасида ўйин амалиётига эга бўлмаётгани сабабли жамоасини ўзгартиришга тайёр турибди. Унинг хизматларига "Бенфика" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Ушбу мавсумда 24 ёшли Перейра "Манчестер Юнайтед" таркибида 40 ўйинда қатнашди ва 2 гол ҳамда 3 ассист қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилга қадар давом этади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ESPN