

Эквадорлик "Ливерпуль"га қарши Европа лигаси 1/8 финал биринчи учрашувида иштирок этиши мумкин. Баҳс 10 март куни "Энфилд" стадионида бўлиб ўтади.
"Валенсия ва Швайнштайгер сафга қайтишди. Мартда кўплаб жароҳат олган футболчиларимиз машғулотларни бошлаши керак. Уларни тезда майдонга тушириш жуда қийин, чунки жароҳатланганлар юқори даражада тўп тепа олишини билмаймиз. Бастиан жамоа билан бир маротаба шуғулланди, Антонио эса бир ҳафта. Антонио захирага кириши мумкин, аммо ўйнаш бошқа масала. Доимо кучли таркиб танлашимни эсдан чиқарманг" - дейди ван Гал.



