«Валенсия» Канселуни «Барселона»га сотишни истамади

Narzulla Saydullayev
5 июн 2016, 14:25
«Барселона» Даниэл Алвеснинг ўрнига «Валенсия»дан Жоау Канселуни сотиб олмоқчи.

«Валенсия» Каталония клубининг 20 миллион евролик таклифига рад жавобини берган.

22 ёшли португалиялик футболчини раҳбарият сотмоқчи эмас. Ўтган ёзда «кўршапалаклар» Канселуни «Бенфика»дан 15 миллион еврога сотиб олишганди.

Футболчининг шартномасида трансфер нархи 30 миллион евро деб ёзиб қўйилган. «Валенсия» бундан кам таклифларни кўриб чиқмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: marca.com