"Валенсия": "Биз футбол ўйнаган пайтларда, улар Америкада бизон қувиб юришарди"
22 мар 2019 12:40
Янгиликлар
"Валенсия": "Биз футбол ўйнаган пайтларда, улар Америкада бизон қувиб юришарди"
"Бэтмен" ҳақидаги фильмлар ҳуқуқига эгалик қилувчи DC Comics студияси "Валенсия"дан жамоанинг янгиланган логотипидан воз кечишни талаб қилди.
Испанияликлар клубнинг 100 йиллиги учун янгиланган кўршапалакли логотип тақдим этишди. DC Comics студиясидагиларнинг фикрича, муаллифлар уларнинг ғоясини ўғирлашган экан. Студия интеллектуал мулкни ҳимоя қилувчи Европа қўмитасига ариза юборди.
"Валенсия" вакиллари айбловларни рад этишмоқда. Клубдагиларнинг фикрича, студия кўршапалак суратининг тижорат ҳуқуқига эга бўла олмайди.
"Бизнинг клуб кўкрагида кўршапалак логотипи бор формаларда ўйнаганида, улар Америкада бизонлар кетидан қувиб юришарди" - дейди "Валенсия" раҳбарияти вакилларидан бири.
Эслатиб ўтамиз, "Валенсия" 1919 йилдан бошлаб логотипида кўршапалак суратини ишлата бошлаган. Бэтмен ҳақидаги илк комикслар 1939 йилда пайдо бўлган.
Фикрлар