Вайденфеллер: "Фаолиятимни "Боруссия"да якунламоқчиман"

Aslanov Jasurbek
6 сен 2014, 19:05
Дортмунднинг "Боруссия" клуби дарвозабони Роман Вайденфеллернинг таькидлашича, фаолиятининг оҳиригача "сариқ-қора"лар билан бирга бўлмоқчи.
34 ёшли дарвозабон 2002 йилдан бери дортмундликлар сафида майдонга тушиб келмоқда.
"Футболда ҳеч нарсага юз фоиз ишониб бўлмайди. Мен яна бир неча йил ўйнамоқчиман. Фаолиятимни Дортмундда якунлашни умид қиляпман. Мени ўраб турган мухлислар ва клубдагиларга меҳрим ўзгача. "Боруссия" билан оғир дамларни бошдан кечирдик. Ҳозир эса роҳатланадиган пайт" - дейди Вайденфеллер.

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com