UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  0 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   14

Вадим Абрамов Яман билан ўйиндан сўнг нималар деди? Янгиликлар

Вадим Абрамов Яман билан ўйиндан сўнг нималар деди?

Теглар :  Вадим Абрамов
Ўзбекистон МТЖ Яман терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ушбу баҳсдан сўнг матбуот анжумани ташкил этилмади. Шундай бўлсада, ЎФА матбуот хизмати терма жамоамиз устози Вадим Абрамовнинг фикрларини тақдим этди. 

"Бундай ўйинлар умрингизни ярмига қисқартиради. Ўйин жуда қийин ўтди. Умуман олганда барча ўйинлар шундай бўлади. Кимлардир бу ўйинда осонликча ғалаба қозонамиз деб ўйлаганди. 

Улар билан Саудия ҳам 2:2 ўйнаган. Ёмон жамоа эмас, уларга мослашдик, ўз ўйинимизни намойиш этдик.

Энди бундан ҳулоса чиқарамиз. Бугун Саудия Арабистони ҳам қийналди. Тушунишимча, улар 85 дақиқагача гол ура олишмади. Шунингдек, иқлим шароити ҳам осон эмас. Энди тикланиб, Саудия билан ўйинга тайёрланишимиз лозим.

Биргина ҳаракат билан ҳужумчини олдинга олиб чиқмоқчи эдик, браклар кўп бўлди, ўз футболимизни кўрсата олмадик. Аммо, вазиятларимиз бўлди, улардан фойдаланганимизда хотиржам ўйнай олардик. Афсуски, уларнинг дарвозабони яхши ҳаракат қилди. Шундай бўлсада йигитлардан миннатдорман, ҳисобни ушлаб қола олишди. 

Бундай ҳисобда охирги дақиқалар ҳаяжонда ўтади. Энди саудияга тайёрланамиз. 

У 90 дақиқа ўйнаши лозим эди, у яна сариқ карточка олмаслигига ишонардим, чунки у ақлли футболчи, аммо ўз имкониятларидан паст ўйнади. (Ушбу вазиятда мураббий катта эҳтимол билан Машарипов ҳақида гапирди)

Умар Эшмуродов ҳақида: Афсуски, биринчи таймда ҳаяжонланди, МТЖ футболчиларида ўйин тажрибаси бўлиши керак, шунинг учун тажрибали Ашурматовни туширдим, у яхши ўйнади", - деди Абрамов.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика