UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  0 12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  13 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналду катта миқдорда товон тўлайди  1 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  0 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  57 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  12 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  48 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  15 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  15 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   11 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   2

Вадим Абрамов Яман билан ўйиндан сўнг нималар деди? Янгиликлар

Вадим Абрамов Яман билан ўйиндан сўнг нималар деди?

Теглар :  Вадим Абрамов
Ўзбекистон МТЖ Яман терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ушбу баҳсдан сўнг матбуот анжумани ташкил этилмади. Шундай бўлсада, ЎФА матбуот хизмати терма жамоамиз устози Вадим Абрамовнинг фикрларини тақдим этди. 

"Бундай ўйинлар умрингизни ярмига қисқартиради. Ўйин жуда қийин ўтди. Умуман олганда барча ўйинлар шундай бўлади. Кимлардир бу ўйинда осонликча ғалаба қозонамиз деб ўйлаганди. 

Улар билан Саудия ҳам 2:2 ўйнаган. Ёмон жамоа эмас, уларга мослашдик, ўз ўйинимизни намойиш этдик.

Энди бундан ҳулоса чиқарамиз. Бугун Саудия Арабистони ҳам қийналди. Тушунишимча, улар 85 дақиқагача гол ура олишмади. Шунингдек, иқлим шароити ҳам осон эмас. Энди тикланиб, Саудия билан ўйинга тайёрланишимиз лозим.

Биргина ҳаракат билан ҳужумчини олдинга олиб чиқмоқчи эдик, браклар кўп бўлди, ўз футболимизни кўрсата олмадик. Аммо, вазиятларимиз бўлди, улардан фойдаланганимизда хотиржам ўйнай олардик. Афсуски, уларнинг дарвозабони яхши ҳаракат қилди. Шундай бўлсада йигитлардан миннатдорман, ҳисобни ушлаб қола олишди. 

Бундай ҳисобда охирги дақиқалар ҳаяжонда ўтади. Энди саудияга тайёрланамиз. 

У 90 дақиқа ўйнаши лозим эди, у яна сариқ карточка олмаслигига ишонардим, чунки у ақлли футболчи, аммо ўз имкониятларидан паст ўйнади. (Ушбу вазиятда мураббий катта эҳтимол билан Машарипов ҳақида гапирди)

Умар Эшмуродов ҳақида: Афсуски, биринчи таймда ҳаяжонланди, МТЖ футболчиларида ўйин тажрибаси бўлиши керак, шунинг учун тажрибали Ашурматовни туширдим, у яхши ўйнади", - деди Абрамов.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика