UZ

Сўнгги янгиликлар

00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  0 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6

Вадим Абрамов: "Телефонимни мусиқаси нега алмашмайди? Йўқолганида тезда топиш учун" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Телефонимни мусиқаси нега алмашмайди? Йўқолганида тезда топиш учун"

Ўзбекистон кубоги ярим финал жавоб баҳси "Бунёдкор" - "Нефтчи" (3:1) ўйинидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Вадим АБрамов иштирок этди ва ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


- Аввало "Бунёдкор"ни табриклайман. Бугун яхшироқ натижа қайд этиши мумкин эди. Аммо афсуски ютқаздик. "Нефтчи"га бугун нима етишмади? Менимча, маҳорат етишмади. Биринчи бўлим сўнггида аламли гол қўйиб юбордик. Футбол хатолардан иборат.
Гол ўтказиб юборилган вазиятда биз ҳужумга ўтишимиз керак эди. Бироқ футболчининг ноаниқ узатмаси якунда ўз дарвозамизга гол билан тугади.

Буёғига чемпионатда муваффақиятли қатнашиш учун ишларни олиб борамиз.
Умуман олганда жамоа ёмон эмас. Ишлашда давом этамиз.

Шерзод Ҳакимовнинг елкаси чиқиб кетгани учун майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди.

Янги жалб этган футболчиларимиздан кўнглим тўқми? Биз имконимиз бор ва бўш футболчиларни олдик. Бошқа чорамиз йўқ эди. Таркибдаги футболчилар ишончимни оқлайдими ёки йўқ, буни энди вақт кўрсатади.

Бугун Жасур Ҳасановнинг  хизматларидан фойдалана олмадик. Агарда Ҳасанов майдонга тушганида умуман бошқача ўйнаган бўлардик.

Матбуот анжумани пайтида Вадим Карленовичнинг телефони жиринглаб қолди. Абрамов телефони қўнғироғи мусиқасига доим Шумболанинг "Ассалому алайкум", деган гапи туради.
Журналист Хайрулла Холиқов эса шу ўринда бир қизиқ савол билан мурожаат қилди.
Абрамовга нега 10 йилдан буён телефонда фақат бир мусиқа туради, деган саволга Карленович шундай жаво қайтарди
:
"Чунки телефоним йўқолиб қолганида барча мусиқаси орқали бу мени телефоним эканлигини билиши учун мусиқани алмаштирмайман". (Залда кулгу ва қарсаклар)

Рейтинг: +47   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика