UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  3 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  1 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  0 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  0 00:20А Серия. "Кальяри" "Ювентус" дарвозасига ҳозирча иккита гол урди (онлайн ҳисоб)  32 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  0 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0

Вадим Абрамов ОЧЛ қуръаси ҳақида: "Мени ўйлантираётган битта муаммо бор" Янгиликлар

Вадим Абрамов ОЧЛ қуръаси ҳақида: "Мени ўйлантираётган битта муаммо бор"

Хабарингиз бор, бугун Осиё Чемпионлар Лигасининг 2020 йилги мавсуми учун қуръа ташланди. Қуръадан сўнг «Бунёдкор» футбол клуби бош мураббийи Вадим Абрамовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Ҳаммаси эски-таниш рақиблар. Асосийси, босқичма-босқич барча учрашувларда ғалаба қозониш ва гуруҳ босқичига йўл олиш керак. Лекин олдинга ўтиб гапиришни истамасдим. Чунки аввало 21 январь куни ўз уйимизда «Ал Завра»ни мағлуб этишимиз лозим. Кейин навбатдаги рақиблар ҳақида гапирса бўлади. Айтишим мумкин, мақсадимиз гуруҳ босқичига йўл олиш.

Таъкидлаганимдек, биринчи ўйинни 21 январь куни ўтказамиз. Ўша куни Ўзбекистон олимпия терма жамоасига номзод беш нафар ўйинчимиз биз билан бирга бўлмайди. Улар ўша вақтда терма жамоа таркибида Осиё Чемпионатига йўл олади. Катта эҳтимол билан бу йигитлар 28 январь куни ҳам ҳали терма жамоа ихтиёрида бўлади. Шу боис ҳозирданоқ беш нафар ўйинчимизнинг ўрнини кимлар билан тўлдиришни ўйлаб турибман. Мени ўйлантираётган бошқа муаммо йўқ.


Рейтинг: -39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика