UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Кувайт U-23 - Ўзбекистон U-23 - 0:0 (матнли трансляция)  4 20:27ЦСКА — "Ахмат". Файзуллаев асосий таркибда  0 20:18"Манчестер Сити" — "Челси". Де Брюйне, Фоден ва Пальмер асосий таркибда  2 20:09"Кайсериспор" — "Трабзонспор". Таркиблар маълум  0 19:57Кувайт — Ўзбекистон. Жамоамиз вакиллари стадионда  0 19:55"Боруссия"нинг ЕЧЛдаги муваффақияти МЮга 3,4 миллион фунт фойда келтирди  0 19:34"Ньюкасл" футболчиси Англияда уй қураётгани туфайли клубдан кетишни истамаяпти  6 19:10Равшан Аҳмедов: "Олимпик"нинг барча жабҳаларда "Локомотив БФК"дан устунлиги кўриниб турди"  0 19:04Сервер Жепаров: "Ўзбекистон кубогида гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси қўйилган"  2 18:55Ўзбекистон U-23 - Кувайт U-23. Таркиблар маълум  19 18:52Февзи Давлетов: "Учрашув биз учун осон ўтмади"  0 18:34Ўзбекистон Кубоги. "Олимпик MobiUZ" ва "Локомотив" баҳсида 4 та гол, 2 та қизил карточка кўрсатилди   1 18:30Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"да кутилмаган дуранг, "Олимпик"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  3 18:22РПЛ. "Рубин" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлашди, ҳакам Ашурматовга қизил карточка кўрсатди  0 18:07Ўзбекистон Кубоги. "Сурхон" "Чиғатой" билан ўйинда иродали ғалабага эришди  1

Вадим Абрамов "Навбаҳор"га қарши ўйиндан кейин: "Тўғри ютқаздик, муаммо йўқ. Бироқ футбол ўйнаш керак" Янгиликлар

Вадим Абрамов "Навбаҳор"га қарши ўйиндан кейин: "Тўғри ютқаздик, муаммо йўқ. Бироқ футбол ўйнаш керак"

Coca Cola Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Бунёдкор" (2:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Вадим Абрамов иштирок этди.

"Нима дейишим мумкин? "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман! Биз ҳам ғалабага ҳаракат қилгандик, лекин кераксиз голларни ўтказиб юбордик. Биринчи бўлимда футбол ўйнадик. Танаффусдан сўнг тахминан 15 дақиқа футбол бўлди. Қолган дақиқаларни асосан ётиб олишларга сарфладик. Лекин иккинчи бўлимга атиги тўрт дақиқа қўшиб берилди. Ўйнагиси келмаса майдонга тушиб нима қилади? Тўғри ютқаздик, муаммо йўқ. Бироқ футбол ўйнаш керак. Мухлислар ҳам футбол кўргани келади, ётиб олишларни томоша қилиш учун эмас! Масалан, бугунгидек футбол сизларга ёқадими? Ҳар тўқнашувдан кейин ўйин тўхтайди, ёрдам кўрсатилади? Табриклайман, ғалаба қозондинглар, эътироз йўқ, бу ўзимизни оқлаш ҳам эмас, лекин бунақа ўйин футболимизнинг фойдасига хизмат қиладими?

Бугун нега ютқаздик? Шунчаки имкониятлардан фойдалана олмаслик. Яратилган хавфли вазиятларни голга айлантириш бўйича тажриба камлиги панд берди. Ваҳоланки, имкониятлардан фойдаланганимизда биринчи бўлимдаёқ ҳаммасини ҳал қилардик. Аммо ундай бўлмади. Аксинча, иккинчи голни ўтказиб юбордик, кейин ҳаммаси бошланди", - дейди Абрамов. 

Рейтинг: -17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика