UZ

Сўнгги янгиликлар

15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:30Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал" 0:0 (онлайн ҳисоб)  1 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  2 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  21 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  7 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3

Вадим Абрамов: "Мухлисларнинг ишончини оқлай олмаганимиз учун узр сўраймиз" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Мухлисларнинг ишончини оқлай олмаганимиз учун узр сўраймиз"

ЖЧ-2022 ҳамда ОК-2023 қўшма саралаш босқичи доирасидаги Саудия Арабистони – Ўзбекистон (3:0) ўйинидан кейин термамиз бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.

"Бугун рақиб биздан кучли эди. Саудия Арабистонини ғалаба ва кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Ўзбекистондаги кўплаб футбол мухлислари биздан ғалаба кутишганди, бироқ афсуски, мағлубиятга учрадик. Уларнинг ишончини оқлай олмаганимиз учун узр сўраймиз.

Футболчиларни психологик тушкунлик ҳолатидан чиқара олмаганим менинг хатоим. Бошидан нима учун бунчалик бўшашганимизни тушунтириб беришим қийин.

Биз рақибнинг қарши ҳужумлари хавфли эканини билардик. Биринчи таймда рақиб қарши ҳужумга ўтиб кетмаслигига ҳаракат қилдик, афсуски, ўйинга берилиб кетдик ва хатога йўл қўйдик. Кейин эса кутилмаганда иккинчи голни қабул қилиб олдик. Рақиб осонгина иккинчи голни урди. Бугун ҳаттоки гол ура олмаганимиз ҳайратланарли, Саудия Арабистони дарвозаси олдида айтарли хавфли ҳужум ҳам ташкил эта олмадик.Қўлдан келганча ҳаракат қилдик. Биз Саудия Арабистони қарши ҳужумларда яхши ўйнашини билардик ва шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Лекин кутилмаганда биринчи тўпни ўтказиб юборгач, ўйин услубимиз йўқолиб қолди. Бунинг устига иккинчи голни ҳам ўтказдик. Мени кўпроқ гол ура олмаганимиз ҳайрон қолдирди", – деди Абрамов.

Рейтинг: -272   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика