UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  0 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  7 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   2 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  3 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  5 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  22 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  3 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   10 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  10

Вадим Абрамов: "Мухлисларнинг ишончини оқлай олмаганимиз учун узр сўраймиз" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Мухлисларнинг ишончини оқлай олмаганимиз учун узр сўраймиз"

ЖЧ-2022 ҳамда ОК-2023 қўшма саралаш босқичи доирасидаги Саудия Арабистони – Ўзбекистон (3:0) ўйинидан кейин термамиз бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.

"Бугун рақиб биздан кучли эди. Саудия Арабистонини ғалаба ва кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Ўзбекистондаги кўплаб футбол мухлислари биздан ғалаба кутишганди, бироқ афсуски, мағлубиятга учрадик. Уларнинг ишончини оқлай олмаганимиз учун узр сўраймиз.

Футболчиларни психологик тушкунлик ҳолатидан чиқара олмаганим менинг хатоим. Бошидан нима учун бунчалик бўшашганимизни тушунтириб беришим қийин.

Биз рақибнинг қарши ҳужумлари хавфли эканини билардик. Биринчи таймда рақиб қарши ҳужумга ўтиб кетмаслигига ҳаракат қилдик, афсуски, ўйинга берилиб кетдик ва хатога йўл қўйдик. Кейин эса кутилмаганда иккинчи голни қабул қилиб олдик. Рақиб осонгина иккинчи голни урди. Бугун ҳаттоки гол ура олмаганимиз ҳайратланарли, Саудия Арабистони дарвозаси олдида айтарли хавфли ҳужум ҳам ташкил эта олмадик.Қўлдан келганча ҳаракат қилдик. Биз Саудия Арабистони қарши ҳужумларда яхши ўйнашини билардик ва шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Лекин кутилмаганда биринчи тўпни ўтказиб юборгач, ўйин услубимиз йўқолиб қолди. Бунинг устига иккинчи голни ҳам ўтказдик. Мени кўпроқ гол ура олмаганимиз ҳайрон қолдирди", – деди Абрамов.

Рейтинг: -272   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика