UZ

Сўнгги янгиликлар

22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  3 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  7 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  89 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  34 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  422 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  18 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  9 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  37

Вадим Абрамов: "Мени "Нефтчи"ни қуйи лигага тушириб юборган деб ким айтди?" (интервью) Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Мени "Нефтчи"ни қуйи лигага тушириб юборган деб ким айтди?" (интервью)

Самарқанднинг "Динамо" клуби бош мураббийи Вадим Абрамов янги лавозимга тайинланганидан кейин championat.asia сайтига интервью берди.

- "Динамо" варианти қандай пайдо бўлди? Ким алоқага чиқди?
- Одатдагидек клубдан менга қўнғироқ қилишди ва музокарага таклиф қилишди. Раҳбарият билан гаплашиб келишиб олдик. Йил охиригача шартнома туздим.

- Терма жамоадан кетгач нима билан шуғулланаётгандингиз?

- Ҳеч нима, шунчаки дам олдим.

- "Динамо" мураббийлар штабида сизга кимлар ёрдам беради?

- Ҳозирча фақат Марат Мифтахутдинов келди. Қолган мураббийлар бунгача "Динамо"да ишлаётганлар.

- "Динамо"да сиз билан бирга ишлаган футболчилар кўп эмас...

- Тўғри адашмасам уч футболчи билан олдин бирга ишлаганман. Марат Бикмаев, Эркин Байдуллаев ва Евгений Чумак.

- Самарқанддаги стадион чими билан танишдингизми? Ҳолати қандай?

- Ёмон эмас. Фақат бироз чим ўсган экан бугун ўтини ўришди ва ҳаммаси жойида. Бугун илк машғулотни ўтказамиз ва эртага ўйин.

- Терма жамоадаги шогирдингиз Бақоевга қарши...

- Ҳа, агар "Сўғдиёна" бош мураббийи Бақоев бўлса, демак унга қарши.




- 2017 йил "Нефтчи"ни деярли шундай ҳолатда, мавсум ўртасида ва охирги ўринлардаги жамоани қабул қилиб олгандингиз ва якунда клуб қуйи лигага тушиб кетганди. "Динамо" билан ҳам шундай бўлишидан қўрқмайсизми?

- Йўқ, аввало бир нарсага ойдинлик киритиб олайлик. 2017 йилда "Нефтчи"ни ким қуйи лигага тушиб юборганди? Бизми ёки ўша пайтдаги раҳбариятми? Чемпионат тугашига нечта тур қолганида регламент ўзгариб кетгани ёдингиздами? Кейин "Нефтчи" 2018 йил барибир Суперлигада ўйнаган. Демак клуб мен ишлаган пайтда қуйи лигага тушиб кетмаганди. Яна бир нарса ҳеч ким 2017 йил "Нефтчи"да биздан олдин кимлар ишлагани ва натижалари қандай бўлганини эсламайди негадир. Ўша йил ёзда мен жамоага келгач ҳамма легионерларга жавоб берганмиз ва фақат маҳаллий йигитларни, асосан ўринбосарларда ўйнаган ёш футболчиларни майдонга туширганмиз. Ўша пайтдаги ёшлар ҳозир Суперлигадаги деярли барча клубларда асосий таркибда ўйнашмоқда.

- 2017 йил регламент ўзгариши ҳақида берган интервьюдан кейин сизни футболдан четлатишганди. Энди "Динамо" мураббийи сифатида матбуот анжуманларида қатнашасиз...

- Сизни тушундим, мен доим журналистлар берган саволларга жавоб бераман. Ўзим мана бу саволни беринглар демайман-ку, тўғрими. ОАВни тўртинчи ҳокимият дейишади, биз ҳокимиятга қарши бормаймиз. Қонунни бузмасак, ўйлайманки ҳеч ким бизни четлатмайди.

- "Динамо" ҳозир сўнгги ўринда бормоқда. Клубни Суперлигада олиб қолишга ишонганингиз учун шартнома туздингизми?

- Тўғри охирги ўриндамиз, аммо олдинда 12та ўйин бор. Математик ва амалий жиҳатдан имкониятимиз бор. Охиригача курашамиз. Бунинг учун кўп ишлаш керак бўлади.


Нарзулла суҳбатлашди

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика